Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

вужудга келади. Бундан келиб чиқадики, бахт нафс-жасадни қондириш ва унга турли баҳра ва лаззатларни беришдан эмас, балки Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолони рози қилишдан иборатдир.

Узвий эҳтиёжлар ва ғаризаларни эса Ислом шундай тартиб-интизомга солдики, бу билан меъда, жинс муносабатлари, руҳий ва бошқа талаблардан иборат барча эҳтиёжларнинг бир маромда қондирилиши кафолатланади. Бироқ, бу мураккаб жараённи бирининг ҳисобига иккинчисини қондириш, бирини жиловлаб қўйиб, иккинчисини бўш қўйиб юбориш ёки барчасини мутлақо назоратсиз бўшатиб юбориш йўли билан амалга оширмай, Ислом уларнинг барчасини нозик дид билан бир шодага териб, жуда ҳам моҳирона тартиб-интизомда эҳтиёжларни қондиради. Бу билан Ислом инсонга хотиржамлик ва фаровонликни муҳайё қилиб, уни ғаризаларнинг бебошлиги туфайли ҳайвонлар даржасига тушиб қолишдан сақлаб қолади.

Бу тартиб-интизомни мустаҳкамлаш мақсадида, Ислом инсонлар жамоасига ажралмас қисмларга эга бўлган бир бутун яхлит жисм, деган нуқтаи назарда эътибор беради. Шахсга эса шу жамоанинг ажралмас бир қисми сифатида қарайди. Лекин шахс жамоанинг ажралмас қисми, дегани шестерня (чарх) тишлари каби танага мажбурий ёпишиб турадиган қисм маъносини англатмайди. Балки қўл тананинг бир бўлаги бўлгани каби, шахс ҳам бир бутун вужуднинг муайян бир қисмидир. Шунинг учун Ислом шахсга жамоадан ажралган, мустақил вужуд деб эмас, балки жамоанинг бир бўлаги сифатида аҳамият беради. Ҳар бир шахсга қаратилган бундай эътибор жамоани бир бутун сақлаб қолишга хизмат қилади. Бир вақтнинг ўзида Ислом жамоага ҳам жиддий эътибор беради. Лекин жамоани ҳеч қандай бўлакларга эга бўлмаган яхлит деб эмас, балки шахслардан иборат бўлган қисмлардан таркиб топган вужуд, деб ҳисоблайди. Бу эса бир бутун вужуднинг қисмлари сифатида ҳар бир шахсни сақлаб қолишга сабабчи бўлади. Росулуллоҳ с.а.в айтган эдилар: «Аллоҳнинг қонунларига риоя қиладиган инсон билан уларга амал қилмайдиган киши кемада ҳамроҳ бўлган бир гуруҳ одамларга ўхшайдилар, баъзилари кеманинг юқори қисмидан, баъзилари эса қуйи қисмидан жой олдилар. Кеманинг қуйидан жой олганлар сув ичмоқчи бўлсалар, юқоридагиларни

 

38-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106