ундан тузум ишлаб чиқиш мумкин бўлмайдиган руҳий робитадир. Манфаат асосига қурилган робита вақтинчалик бўлиб, инсон фарзандларини бир-бирига боғлаб турадиган восита бўлишга ярамайди, чунки манфаат шундай нарсаки, ундан фойдалироқ манфаатлар вужудга келиб қолса, дарҳол савдолашиш, яъни бир-бирига солиштириш вужудга келади-да, натижада кейинги топиб олинган манфаат маъқул келиб қолгудай бўлса, аввалгиси ўз қийматини йўқотади. Бундан ташқари, кўзланган манфаатлар бир-бирига зиб бўлиб қолса, робита дарҳол тўхтайди. Шунингдек, манфаат асосига қурилган робита одамларни бир-биридан ажратиб юборади, чунки кўзланган манфаат ҳосил бўлгач, алоқа узилади. Шунинг учун ҳам бундай робита унга эътиқод қилувчилар учун хатарлидир. Ўз тузумига эга бўлмаган руҳий робита фақат диндорлик муҳитидагина ўз таъсирига эга бўлади, ҳаёт майдонида эса унинг таъсири намоён бўлмайди. Шунинг учун ҳам бундай робита амалда кучли таъсирга эга бўлмаган, қисман таъсир этувчи воситадир. У ҳаёт ишларида одамларни боғлаб туришга ярамайди. Бундан хулоса қилиб айтиш мумкинки, насронийлик эътиқоди Европа халқларини бир-бирига боғлашга ярамади, ҳолбуки бу халқларнинг барчаси насронийлик эътиқодини қабул қилган эди. Бу таъсирсизликнинг боиси шундаки, насронийлик ўз тузумига эга бўлмаган руҳий робитадир. Хулоса қилиб айтганда, мазкур алоқа воситаларининг барчаси уйғониш йўлига қадам қўйилганда ҳаёт майдонида инсонларни бир-бирига боғлаб туришга ярамайди. Ҳаётда инсон фарзандларини бир-бирига боғлаб туришга яроқли бўлган тўғри робита - ақлий, ўз тузумига эга бўлган ақидавий робитадир. Уни мабдаий, деб ҳам аташ мумкин. Мабда - ўзидан тузум келиб чиқадиган ақлий ақидадир. Ақида эса коинот, инсон ва ҳаёт ҳақидаги ҳамда дунё ҳаётидан аввалги Вужуд ва дунё ҳаётидан кейинги ҳаёт ҳақидаги ҳамда буларнинг барчаси дунё ҳаётидан аввалги Вужуд ва дунё ҳаётидан кейинги ҳаётга алоқадорлиги ҳақидаги умумий фикрдир. Ушбу ақидадан ишлаб чиқиладиган тузум эса инсон муаммоларининг муолажалари, бу муолажаларни татбиқ қилиш, ақидани муҳофаза қилиш ва мабдани ёйиш йўли-кайфиятининг
29-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|