баёнидан иборат. Шундай қилиб, тузумни татбиқ қилиш, ақидани ҳимоя қилиш ва даъватни ёйишни тушунтирадиган қисми тариқат ва бундан бошқаси, яъни ақида ва муолажалар эса фикратдир. Бундан келиб чиқадики, мабда фикрат ва тариқатдан иборатдир. Мабда инсоннинг зеҳнида вужудга келади. Бунга Аллоҳ Таоло тарафидан инсонга ваҳий йўли билан таълим берилиб, уни инсониятга етказиш тўғрисидаги Аллоҳ Таолонинг буйруғи ёки инсоннинг ўзидаги порлоқ истеъдод сабабчи бўлиши мумкин. Аллоҳ Таоло юборган ваҳий туфайли инсон зеҳнида вужудга келган мабда тўғри мабдадир. Чунки бундай мабда коинот, инсон ва ҳаётнинг Яратувчиси бўлмиш Аллоҳ Таоло тарафидан берилган, демак у қатъий ва шубҳадан холи мабдадир. Ўзидаги порлоқ истеъдод сабабли инсон зеҳнида вужудга келадиган мабда эса сўзсиз нотўғри мабдадир. Чунки у борлиқ ҳақидаги барча маълумотларни билишдан ожиз бўлган, чекланган ақлдан вужудга келади. Бундан ташқари, инсоннинг қонун ва тартиботлар ҳақидаги тушунчалари тафовутли, ихтилофли ва зиддиятли бўлиб, ўзи яшаб турган муҳитдан сўзсиз таъсирланади-да, натижада инсониятни бахтсизликка элтувчи зиддиятли тузумни вужудга келтиради. Шунинг учун ҳам инсоннинг зеҳнида вужудга келадиган мабда ақида жиҳатидан ҳам, шунингдек, ақидадан келиб чиқадиган тузум жиҳатидан ҳам нотўғридир. Шунга кўра, мабданинг асоси коинот, инсон ва ҳаёт ҳақидаги умумий фикрдан иборатдир. Мабда мавжуд бўлиши учун уни вужудга келтирадиган ва ҳаёт майдонида унинг ижро қилинишини таъминлайдиган тариқат мазкур умумий фикрнинг ажралмас қисми бўлиб қолмоғи лозим. Умумий фикрнинг асос дейилишига сабаб, бу умумий фикр - ақидадир. У фикрий пойдевор ва мафкура бўлиб, инсоннинг фикрий йўналиши ва ҳаётдаги нуқтаи назари унга асосланиб белгиланади. У барча фикрларга пойдевор бўлади ҳамда ҳаёт муаммоларининг барча муолажалари ундан балқиб чиқади. Тариқат - амалий йўналишнинг ажралмас ва зарурий қисми эканлигини шундай тушуниш мумкин: ақиданинг маҳсули бўлган тузумда, агар муолажаларни ижро қилишнинг шакли-кайфияти, ақидани
30-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|