Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Уларнинг ҳаммаси ё қоралаб ё мақтаб ёзган эдилар. Бу икки тоифанинг ҳеч биридан бирор сўз ҳам қабул қилинмайди.

Ислом жамиятини шу асосда, яъни барча жиҳатлари билан, синчковлик ва таҳқиқ билан ўрганар эканмиз, унинг энг эзгу жамият бўлганини билиб оламиз. Чунки у ҳижрий I, II, III, сўнгра ундан кейнги асрларда ҳам то XII ҳижрий асрнинг ўрталарига қадар ана шундай гўзал жамият бўлган эди. Ислом жамияти кечирган барча асрлар давомида, ҳатто Усмонийлар давлатининг сўнгги дамларига қадар - Ислом давлати сифатида - Исломни татбиқ қилган эди. Аммо шу нарса мулоҳаза қилиниши лозимки, тарих асло тузум ёки фиқҳ (қонунчилик)нинг манбаси, деб эътибор қилинмаслиги зарур. Зеро, тузум тарихдан эмас, ўзининг фиқҳий манбаларидан олинади, чунки тарих тузумга манба бўлолмайди, Масалан, коммунистик тузумни тушунмоқчи бўлсак, уни Россия тарихидан эмас, балки коммунистик мабда китобларидан ўрганамиз. Инглиз қонунчилиги билан танишмоқчи бўлсак, уни Англия тарихидан эмас, балки инглиз қонунчилигидан оламиз. Бу эса ҳар қандай тузум ёки қонунга тааллуқлидир.

Ислом ҳам алоҳида мабда бўлиб, унинг ўзига хос ақидаси ва тузуми мавжуд. Уни ўрганмоқчи ёки қабул қилмоқчи бўлсак - на ўрганиш ва на унинг қонунларини ишлаб чиқиш маъносида - тарихни мутлақо унинг манбаси, деб эътибор қилмаслигимиз лозим.

Исломни ўрганиш манбаси Ислом фиқҳи (қонунчилиги)нинг китобларидир. Ислом қонунларини ишлаб чиқариш манбаси эса, бу қонунларнинг тафсилий далили ва ҳужжатларидан иборатдир. Шунинг учун ҳам - на ўрганиш ва на далил қилиб кўсатиш учун - тарихни Ислом низомига манба қилиб олиш тўғри бўлмайди. Бу асосда Умар ибн Хаттоб, Умар ибн Абдул-Азиз, Ҳорун ар-Рашид ва бошқаларнинг тарихи - улар ҳақида ривоят қилинган тарихий ҳодисаларда ҳам, уларнинг тарихи ҳақида ёзилган китобларда ҳам - шариат аҳкомлари учун мурожаат қилинадиган асос, деб эътибор қилиниши тўғри эмас. Агар муайян ҳодисада Умарнинг раъйига итоат қилинадиган бўлса - Абу Ҳанифа, Жаъфар ва булар каби мужтаҳидлар ишлаб чиққан ҳукмга итоат қилингани каби - бу ҳукм Умар ишлаб

 

61-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106