далилини билгандан кейингина мужтаҳидга тақлид қилади. Мана шундагина муттабиъ учун Аллоҳнинг ҳукми ўзи эргашган мужтаҳиднинг сўзи бўлади. Омий эса ижтиҳодда эътибор қилинадиган баъзи илмларга эга бўлмаган шахсдир. У далилини билмаган ҳолда мужтаҳидга тақлид қилади. Бундай омий одам мужтаҳидларнинг сўзига тақлид қилиб, улар истинбот қилган аҳкомларга амал қилиши лозим. Унга нисбатан шаръий ҳукм ўзи тақлид қилаётган мужтаҳид истинбот қилган ҳукмдир. Шунга биноан шаръий ҳукм ижтиҳодга лаёқати бор мужтаҳид истинбот қилган ҳукмдир. Шаръий ҳукм унга нисбатан Аллоҳнинг ҳукми бўлиб, мужтаҳид бу ҳукмга хилоф иш тутиб, бошқага тақлид қилиши мутлақо жоиз эмас. Шунингдек, у истинбот қилган ҳукм унга тақлид қилаётган одамга нисбатан ҳам Аллоҳнинг ҳукми бўлиб, тақлид қилувчи ҳам бу ҳукмга хилоф амал қилиши жоиз эмас. Муқаллид бирор ҳодисанинг ҳукмида мужтаҳидларнинг бирига тақлид қилиб, бу масалада унинг сўзига амал қилган бўлса, амал қилгандан сўнг бу ҳукмда ушбу мужтаҳиддан бошқасига мурожаат қилишга мутлақо ҳаққи йўқ. Аммо бошқа ҳукмда бу мужтаҳиддан бошқасига тақлид қилиши жоиздир. Чунки саҳобаларнинг ижмои воқе бўлганки, муқаллид бирор масаланинг ҳукмини ҳар қандай олимдан сўраб билиши мумкин. Аммо муқаллид, масалан, Шофиъий мазҳаби каби, муайян бир мазҳабни ўзи учун танлаб олиб: «Мен унинг мазҳабидаман ва унга амал қиламан», - деса, у ҳолда бунинг тафсилоти бор: тақлид қилаётган мазҳабида амал қилиб турган ҳар қандай масалада бошқага тақлид қилишга мутлақо ҳаққи йўқ. Агар бирор муайян масалада ҳали амал қилмаган бўлса, бу масалада бошқага тақлид қилишига монелик йўқ. Аммо мужтаҳид ўз ижтиҳоди билан бир масаланинг ҳукмига етиб борса ва ижтиҳоди олиб борган ҳукмни тарк қилиб, бошқа мужтаҳидга тақлид қилса ҳам жоиз, шу шарт биланки - байъатлашиш чоғида Усмон р.анху ҳолатларида рўй берган вазият каби - бу иш мусулмонларни битта фикрга бирлаштириш учун хизмат қилса.
88-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|