Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

инсоннинг бу ишларга ҳеч қандай таъсири ва алоқаси йўқ. Чунки бутун борлиқ қонунларини яратиб, табиатни бу қонунларга бўйсундирган Аллоҳ Таолодир. Борлиқ бу қонунлар асосида ҳаракат қилади, ундан четга чиқиш имкониятига эга эмас.

Инсоннинг имконияти бўлмаган, ўзини ҳимоя қила олмайдиган ва борлиқ-табиат қонунлари ҳам тақозо этмайдиган ишлар - инсоннинг ўзи томонидан содир бўладиган ёки унга қарши содир қилинган бўлса ҳам - мажбурий ҳолда рўй бериб, инсон ўзидан мутлақо даф қила олмайдиган ишлардир. Масалан, девор устида турган киши иккинчи бир кишининг устига йиқилиб, уни ҳалок қилгани ёки бир киши қушни мўлжаллаб милтиқдан ўқ узиб, ўзи билмаган ҳолда бошқа бир кишини ўлдириб қўйгани каби. Ёхуд бартараф этиш мумкин бўлмаган, тўсатдан ишдан чиқиш натижасида поезд, тайёра ёки автомашина ҳалокатга учраб, бунинг натижасида йўловчилар ҳалок бўлгани каби ва шунга ўхшаш бошқа мисоллар. Инсон тарафидан содир бўлаётган ёки унга қарши содир қилинаётган бундай ишлар, гарчи борлиқ-табиат қонунлари уларни тақозо этмаса-да, инсон тарафидан ёки унга қарши унинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда рўй беради. Юқоридаги ишларнинг ҳаммаси инсон ихтиёрсиз ва имкониятсиз бўлган доирадаги ишлардир. Инсонга ҳукмронлик қилаётган ушбу доирада рўй берган ишларнинг ҳаммаси қазо деб аталади. Чунки ёлғиз Аллоҳ Таолонинг ўзи буларнинг содир бўлишига ҳукм чиқарган, яъни қазо қилган. Шу сабабли, бу каби ишларда инсонга нисбатан қандай фойда ё зарар бўлмасин ёки инсон уларни яхши ёки ёмон кўрсин, Аллоҳ Таоло олдида сўроқ қилинмайди, яъни бу ишлардаги яхшилик ва ёмонликни ягона Аллоҳ Таолонинг ўзи билса-да, бу ишлардаги яхшилик ва ёмонликни инсон ўз тафаккурига яраша тушунса-да, улар учун сўроқ қилинмайди. Чунки у бу ишларга таъсир қила олмайди, улар ҳақида ёки уларнинг қандай вужудга келиши ҳақида ҳеч нарса билмайди, уларни ўзидан даф ҳам қила олмайди, ўзига жалб ҳам қила олмайди. Инсон бу қазога ва у Аллоҳ тарафидан ижро қилинган амал эканига имон келтирмоғи зарур.

 

20-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106