нуқсонли ва ўзидан бошқага муҳтождир: Инсон чеклангандир, чунки у ҳар бир соҳада ошиб ўтиб кета олмайдиган қандайдир чегарага бориб тўхтайди. Шунга кўра у чеклангандир. Ҳаёт чеклангандир, чунки у фақат айрим-айрим мавжудотларда намоён бўлади. Сезгилар орқали мушоҳада қилиб кўрилса маълум бўладики, ҳаёт айрим вужуд, яъни фардда интиҳосига етади. Демак, ҳаёт ҳам чеклангандир. Коинот чеклангандир, чунки у жисмлар йиғиндисидир. Ундаги ҳар бир жисм чекланган. Чекланганлар йиғиндиси ҳам чекланган бўлиши ўз-ўзидан маълумдир. Демак коинот ҳам чеклидир. Шунга кўра инсон, ҳаёт ва коинот чеклидир. Биз чекланган нарсага назар ташлар эканмиз, унинг азалий эмаслигини (яъни, бошланиш нуқтаси борлигини) кўрамиз. Акс ҳолда у чекланган бўлмас эди. Шунинг учун чекланган нарса ўзидан бошқа томонидан яратилган бўлиши зарур. Ўша чекланган нарсадан бошқа вужуд инсон, ҳаёт ва коинотнинг яратувчисидир. У вужуд эса ё бошқа тарафидан яратилган, ёки ўзини-ўзи яратган, ёки азалий Вожибул-вужуддир. Яратувчининг бошқа тарафидан яратилганлиги нотўғри. Чунки бу ҳолда у чекланган бўлиб қолади. Ўзини-ўзи яратганлиги ҳам нотўғри. Чунки у бир вақтнинг ўзида ҳам яратувчи, ҳам махлуқ (бошқа тарафидан яратилган) бўлиб қолади. Бу эса мутлақо мумкин эмас. Демак, яратувчи азалий ва Вожибул-вужуд бўлиши зарур. У Аллоҳ Таолодир. Бунинг устига, ҳар бир ақл соҳиби ўз сезгилари орқали ҳис қилаётган нарсалар мавжудлигининг ўзиданоқ у нарсаларни яратган Яратувчиси борлигини идрок қила олади. Чунки уларнинг ҳаммасида кўзга яққол ташланиб турадиган ноқислик, ожизлик ва ўзидан бошқага муҳтожлик сифатлари мавжуд. Мана шунинг учун улар, шубҳасиз, Яратувчи тарафидан яратилган. Шунинг учун ҳам бутун оламни бошқариб турган Яратувчининг борлигини билиб олиш учун коинот, ҳаёт ва инсондаги ҳар қандай нарсага назар ташлашнинг ўзи кифоядир. Коинотдаги юлдузларнинг бирортасига назар ташлаб, ҳаёт манзараларининг бирортасида чуқур ўйланиб, инсондаги бирор соҳани идрок қилишнинг ўзи Аллоҳ Таолонинг борлигига қатъий далолат қилади. Шу мақсадда Қуръони Карим нарсаларга диққат-
5-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|