Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

тарафидан тузилган низом асосида бутларга ёки инсонларга сиғиниш билан қондирилса, бу ширк ва куфр бўлади. Агар Ислом аҳкомлари асосида қондирилса, бу ибодат ҳисобланади. Шунинг учун ҳам нарсалардаги руҳий жиҳат риоя қилиниши, барча амаллар - инсон ўзининг Аллоҳга боғлиқлигини идрок этгани ҳолда - Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари асосида, яъни руҳ билан амалга оширилмоғи лозимдир. Шунга кўра битта амалда икки нарса бўлмайди. Балки битта нарса, яъни амалнинг ўзи мавжуд. Аммо бу амалнинг соф моддий ёки руҳ билан амалга оширилган, деб сифатланиши зотан шу амалнинг ўзидан эмас, балки унинг Ислом аҳкомлари асосида ёки уларсиз амалга оширилишидан келиб чиқади. Масалан, мусулмон жангда ўз душманини қатл этиши жиҳод ҳисобланади, бунинг учун савоб олади. Чунки бу амал Ислом аҳкомлари асосида амалга оширилди. Мусулмоннинг бегуноҳ инсонни - мусулмонми ёки мусулмон эмасми - ноҳақ ўлдириши жиноят ҳисобланади, у бу иши учун жазоланади. Чунки бу амал Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларига зид ишдир. Бу икки амал ҳам битта нарса, яъни қатлдир. У инсон тарафидан содир қилинаётир. Демак, қатл руҳ билан амалга оширилса ибодат, руҳсиз амалга оширилса жиноят бўлади. Шунинг учун ҳам мусулмон барча амалларини руҳ билан амалга оширмоғи лозимдир. Моддани руҳ билан қориштириш мумкингина эмас, балки вожиб ишдир. Моддани руҳдан ажратиш, яъни ҳар қандай амални Аллоҳга боғлиқликни идрок этиш асосида, Унинг буйруқ ва тақиқлари ёрдамида идора этилишдан ажратиб қўйиш асло жоиз эмас. Мана шунинг учун руҳий жиҳат моддий жиҳатдан ажратилган ҳолатларни гавдалантирадиган ҳар қандай кўринишларга

 

83-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106