жуда катта таъсири бўлган. Хулоса шуки, бутун дунёда мавжуд мабдалар учтадир: капитализм, социализм (шу жумладан коммунизм) ва учинчи мабда - Ислом. Бу мабдаларнинг ҳар бири ўз ақидасига ва ақидасидан келиб чиқадиган тузумига эга. Уларнинг ҳар бири инсоннинг ҳаётдаги амалларини қиёслайдиган муайян ўлчовга, жамиятга нисбатан ўзига хос нуқтаи назарга ва тузумни ижро қилишнинг тариқатига эга. Ақида жиҳатидан текшириладиган бўлса, коммунизм мабдаси фикрига кўра модда барча нарсаларнинг аслидир. Барча нарсалар моддадан моддий ривожланиш йўли билан вужудга келган. Капитализм мабдаси фикрига кўра эса, динни ҳаётдан ажратиш лозим. Бунинг натижаси улароқ дин давлатдан ҳам ажратилади. Капиталистлар яратувчи борми ёки йўқми, деган мавзу ҳақида баҳс юритишни хоҳламайдилар. Уларнинг баҳс мавзуи асосан - борлиги эътироф қилинадими, инкор қилинадими - Яратувчининг ҳаётга ҳеч қандай дахли йўқлиги ҳақида боради. Шунинг учун ҳам уларнинг наздида - ақидалари динни ҳаётдан ажратишига кўра - Яратувчининг борлигини эътироф қилган ҳам, инкор этган ҳам баробардир. Ислом эса ақидада ўзига хос фикрга эга: Борлиқнинг яратувчиси Аллоҳдир. У набийлар ва росулларни инсон фарзандларига Ўз динини ўргатиш учун юборган. У қиёмат кунида инсондан қилган ишлари ҳақида ҳисоб талаб қилади. Шунинг учун ҳам Ислом ақидаси Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, росулларига, охират кунига, қазо ва қадарнинг яхшиликлари ҳам, ёмонликлари ҳам Аллоҳдан эканлигига ишониш - имон келтиришдан иборатдир. Ақидадан тузум келиб чиқиши жиҳатидан қаралса, социализм мабдаси тузум ишлаб чиқариш воситаларидан олинади, деб таъкидлайди. Чунки масалан, феодализм жамиятида ишлаб чиқариш воситаси болтадан иборат бўлиб, ундан феодализм тузуми олинади. Агар жамият ривожланиб, капитализм даражасига етса, техник қурол (станок) ишлаб чиқариш воситасига айланади. Ундан капитализм тузуми олинади. Демак, социализм фикрларига биноан тузум моддий ривожланишдан олинади. Капитализм мабдасида эса, инсон динни ҳаётдан
41-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|