Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ШАРЪИЙ АҲКОМЛАРНИНГ ТУРЛАРИ

Шаръий аҳкомлар фарз, ҳаром, мандуб, макруҳ ва мубоҳдан иборат. Шаръий ҳукм бажаришни талаб қилган хитоб билан ёки тарк қилишни талаб қилган хитоб билан ифодаланади. Агар у бажариш талаб қилинган хитоб билан ифодаланиб, бажариш қатъий талаб қилинган бўлса, бундай шаръий ҳукм фарз ва вожиб бўлади. Бу иккиси ҳам бир маънодадир. Агар бажариш талаб қилинган ҳолда, талаб қатъий бўлмаса, шаръий ҳукм мандуб бўлади. Агар тарк қилиш талаб қилинган хитоб билан ифодаланиб, тарк қилиш қатъий талаб қилинган бўлса, ҳаром ва маҳзур бўлади. Бу иккиси бир маънодадир. Тарк қилиш талаб қилинган ҳолда, талаб қатъий бўлмаса, ҳукм макруҳ бўлади. Шунга биноан фарз ва вожиб - уларни бажарган одам мақтовга сазовор бўладиган, тарк қилган одам тарк қилгани учун жазога гирифтор бўладиган амаллардир. Ҳаром эса қилган одам мазаммат қилинадиган, яъни тарк қилган одам мақтовга сазовор бўладиган, қилган одам эса шу ишни қилгани учун жазога гирифтор бўладиган амалдир. Мандуб - қилган одам мақтовга сазовор бўладиган, тарк қилган одам мазаммат қилинмайдиган, яъни қилгани учун савоб оладиган, тарк қилгани учун жазоланмайдиган амалдир. Макруҳ - тарк қилган одам мақтовга сазовор бўладиган ёки бажаргандан кўра тарк қилган афзалроқ амалдир. Мубоҳ эса Шореънинг хитобига далолат қиладиган самъий далил (Қуръон, ҳадис ва саҳобалар ижмои) бўлиб, уни бажариш ва тарк қилиш ихтиёрий эканлигини ифодалайдиган амалдир

 

89-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106