Аллоҳнинг буйруқларига қарши равишда ман қилинган амални бажарди. Инсоннинг бу иш учун жазоланиши тўғри ва адолатлидир. Чунки инсон бу ишни амалга оширишда ўз ихтиёрига эга бўлиб, мажбур қилинган эмас эди. Бу ишнинг қазо ва қадарга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Масала бошқа жойда, яъни инсон ўзи қилаётган ишни ўз ихтиёрига эга бўлган ҳолда амалга оширди. Шунга биноан у қилган ишига жавобгардир: كُلُّ نَفْسٍ بِمَا كَسَبَتْ رَهِينَةٌ Аллоҳ Таолонинг иродасига келсак, у ҳам инсонни бирор ишни амалга оширишга мажбур қилмайди. Аллоҳ Таолонинг иродасини шундай тушиниш керакки, Унинг мулки, яъни борлиқда фақат У хоҳлаган нарсагина содир бўлади. Яъни, борлиқдаги бирор нарсанинг содир бўлишида Аллоҳ Таоло иложсиз-мажбур бўлиб қолмайди. Агар инсон бирор ишни қилса ва Аллоҳ Таоло инсонни ўша ишни қилишдан ман қилмай ёки у ишни амалга оширишга мажбур қилмай, унинг ўз ихтиёрига ташлаб қўйган бўлса, инсоннинг бу қилган иши Аллоҳ Таолонинг иродаси билан содир қилинган бўлади, яъни бу ҳолда Аллоҳ Таоло иложсиз-мажбур бўлиб қолмайди. Демак, инсон ўзи амалга оширган иш фақат унинг ихтиёри билан содир бўлади. Аллоҳ Таолонинг иродаси инсонни бу ишни амалга оширишга мажбур қилмайди. Қазо ва қадар масаласи мана шундан иборат. Қазо ва қадар ҳақидаги тушунча инсонни яхшилик ишларига ундайди, ёмонлик амалларидан қайтаради. Чунки инсон қазо ва қадар ҳақидаги мукаммал тушунчага эга бўлгач, Аллоҳ Таоло уни доимо назорат қилиб, қилмишига муносиб муҳосаба қилишини, унга бирор ишни қилиш ёки қилмаслик ихтиёрини берганини,
25-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|