Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

қилурсан?!) Буларнинг барчаси Парвардигорингиз наздида макруҳ бўлган гуноҳлардир.     [17:23-38]

Ушбу уч сурадаги оятларнинг ҳар бири мукаммал бир лавҳа бўлиб, турли сифатларни баён қилади. Булар орасидан мусулмоннинг сурати жилваланиб, Ислом асосида тарбияланган Исломий шахс бошқалардан ажралиб турадиган ўзининг шахсий қиёфасида ёрқин гавдаланади. Бу оятларда баён қилинган турли сифатлар Аллоҳ Таолодан содир бўлган буйруқ ва тақиқлар эканлиги мулоҳазадан четда қолмаслиги лозим. Жумладан, бу оятлар ичида ибодат, муомалот ва ахлоққа тааллуқли бўлган аҳкомлар мавжуд бўлгани каби эътиқодга тааллуқли аҳкомлар ҳам мавжуддир. Шуни мулоҳаза қилиш лозимки, ушбу оятлар ахлоқий сифатларнинг ўзига чекланиб қолмай, ахлоқни ўз ичига олгани каби эътиқод, ибодат ва муомалотни ҳам ўз ичига олган. Ушбу сифатлар Исломий шахсни вужудга келтирадган сифатлардир. Ахлоқнинг ўзига чекланиб қолинса, мукаммал инсон ва исломий шахсни вужудга келтириб бўлмайди. Ахлоқдан кўзланган ғоя амалга оширилиши учун у Ислом ақидасидан иборат бўлган руҳий асосга қурилган бўлиб, инсоннинг ахлоқ билан шаклланмоғи ҳам айни шу ақида асосига қурилмоғи лозимдир. Шунга биноан, мусулмон - гарчи рост сўзни сўзлаётганда ахлоқий қийматни амалга оширишни олдига мақсад қилиб олса-да, бироқ ростгўйлик сифатини ўзида мужассам этар экан, зотан Аллоҳ «ростгўйлик»ка амр этгани учунгина уни ўзида мужассам этади. Хулоса шуки, ахлоқ зотан унинг ўзига эътибор бериб эмас, балки Аллоҳ инсонга уни ўз шахсиятида мужассам этишга амр этгани учунгина ўзлаштирилади.

Шунинг учун мусулмон ахлоқий сифатларни ўзида мужассам этиб, улар Аллоҳдан тақво қилишга чамбарчас боғлиқ сифатлар бўлгани учун ҳам итоат билан уларни амалга оширмоғи даркор. Ахлоқ алоҳида муайян буйруқ ва тақиқлардан иборат бўлишидан ташқари, ибодат натижаси ўлароқ:

اتْلُ مَا أُوحِيَ إِلَيْكَ مِنْ الْكِتَابِ وَأَقِمْ الصَّلَاةَ إِنَّ الصَّلَاةَ تَنْهَى عَنْ الْفَحْشَاءِ

 

104-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106