Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

халифаликка келгач, бу икки ҳодисада Абу Бакрнинг раъйига хилоф равишда бошқа раъйни табанний қилиб, уч талоқ деб бир марта айтилгандаёқ уч талоқ ҳисобига ўтиши лозим, деб амр қилди. Бойликни эса Исломга илгарироқ кирганлиги ва эҳтиёжига қараб, тенгликни эмас, афзалликни танлаб тақсим қилишни табанний қилди ва бу ишларда мусулмонлар унга эргашдилар. Қозилар ва волийлар ҳам шу ҳукмлар билан ҳукм қилдилар. Сўнгра Умар жангда ўлжага олинган ерларни байтул-молда ўлжага олинган мулк сифатида сақланишини шаръий ҳукм маъносида табанний қилди. Бу ҳукмга кўра, ер жангчиларга ҳам ва бошқа мусулмонларга ҳам тақсим қилиб берилмай, ўз эгаларининг қўлида қолиши лозим бўлар эди. Бу ишда ҳам волийлар ва қозилар унга эргашдилар, унинг табанний қилган ҳукмига асосан юрдилар. Ижмо, яъни саҳобаларнинг иттифоқи шунга келиб тўхтаган эдики, имом (халифа) муайян ҳукмларни табанний қилиб, унга амал қилишга буюриш ҳуқуқига эга. Мусулмонлар эса, табанний қилинган ҳукмлар уларнинг ижтиҳодига зид бўлса ҳам, бу ҳукмларга итоат қилишга мажбурдирлар. Машҳур шаръий қоидалар ҳам мавжуддир, хусусан: «Султон рўй бераётган муаммоларга қараб, уларга тааллуқли ҳукмларни ишлаб чиқишга ҳақлидир»; «Имомнинг амри ихтилофни бартараф этади»; «Имомнинг амри зоҳирда ҳам, ботинда ҳам нуфузлидир». Шунинг учун кейинги халифалар ҳам муайян ҳукмларни табанний қилишда давом этдилар. Масалан, Ҳорун ар-Рашид иқтисод соҳасида «ал-Харож» китобини табанний қилиб, одамлардан бу китобда келтирилган ҳукмларга амал қилишни қатъий талаб қилган эди.

 

94-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106