Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

учун хотиржамлик кафолатланган ҳолда одамлар бир-бирига яқин баҳоланса-да, уларга бир хил нуқтаи назардан қаралмайди. Яна бошқа бир жиҳатдан - бу эса ҳозирда асосий баҳс мавзуси - табиийки, бу эътиборга кўра баъзилар тузум татбиқига рози бўлмай, унга зид ҳаракатлар қилади. Баъзилар бу тузумни қабул қилмайди, баъзи кишилар эса бу тузумдан юз ўгирадилар. Шунинг учун ҳам жамиятда иложсиз фосиқ ва фожирлар бўлади. Унда кофир ва мунофиқлар, муртад ва худосизлар ҳам бўлади. Лекин жамиятга фикрлар, туйғулар, қонунлар ва одамлар мажмуаси сифатида эътибор берилади. Шунга кўра, жамиятда бу нарсалар Исломий бўлса, у Исломни татбиқ қилаётган Ислом жамияти деб ҳисобланаверади.

Бунинг далили шундан иборатки, ҳеч ким Муҳаммад с.а.в Ислом тузумини татбиқ қилганларидек тузумни татбиқ қила олиши мумкин эмас. Шундай бўлса ҳам у зот Aнинг даврларида ҳам кофирлар ва мунофиқлар бор эди. Фосиқ ва фожирлар, муртад ва худосизлар ҳам бор эди. Лекин ҳар қандай одам ҳам иложсиз, қатъий эътироф қилишга мажбурки, Ислом мукаммал татбиқ қилинган ва жамият Исломий бўлган. Лекин тузум сунъий вужудга эмас, балки ижтимоий вужуд бўлган инсонга татбиқ қилинган.

Муҳаммад с.а.в Мадинада қарор топганларидан бери то мустамлакачилик мусулмонлар ўлкаларини босиб олиб, Ислом тузумининг ўрнига капитализм тузумини ўрнатгунга қадар ўтган даврларда - арабми ёки араб эмасми - Ислом Умматининг барчасига ёлғиз Исломгина татбиқ қилиб келинган.

Бунга биноан хулоса қилиш мумкинки, ҳижратнинг биринчи йилидан бошлаб, 1336 ҳижрий (1918 милодий) йилга қадар амалда Ислом татбиқ қилинган. Ислом Уммати бу муддат давомида Исломдан бошқа ҳеч қандай тузумни татбиқ қилган эмас.

Ҳатто мусулмонлар хилма-хил ажнабий фалсафа, илм-фан ва сақофатларни араб тилига таржима қилган бўлсалар ҳам, ҳеч қайси миллатнинг қонунчилигини, қонунини ёки тузумини - на амал қилиш ва на шунчаки ўрганиш учун - мутлақо таржима қилмаган эдилар. Бироқ инсонлар Исломни - тузум сифатида - яхши ёки ёмон татбиқ қилар эдилар. Бу эса давлатнинг кучли

 

59-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106