Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

тушунчалари тафовут, ихтилоф ва зиддиятларга гирифтор бўлиб туради. Бундай тушунчадан инсонни бахтсизликка олиб борувчи зиддиятли низом вужудга келади. Шунинг учун ҳам бу низом сўзсиз Аллоҳ Таоло тарафидангина олиниши лозим. Шунинг учун ҳам инсон барча амалларини Аллоҳ тарафидан юборилган низом билан юргизмоғи лозим. Бироқ, бу низом билан иш юргизиш ундан келадиган фойдага асосланадиган бўлса, унинг Аллоҳ Таоло тарафидан белгиланган низом эканлигига асосланмаса, у ҳолда бу низомда руҳий жиҳат бўлмайди. Шунга биноан, барча амалларда руҳ мавжуд бўлиши учун инсон ўзининг Аллоҳга боғлиқлигини идрок қилиши асосида ҳаётдаги барча амалларини Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари ёрдамида тартибга солмоғи лозим. Яъни, аввало инсон ўзининг Аллоҳга алоқадорлигини идрок этмоғи лозим. Сўнг мана шу Аллоҳга алоқадорлиги ҳақидаги идрокига биноан барча амалларини Аллоҳнинг амр ва наҳийлари ёрдамида юргизади. Ана шундагина амалларни қилаётганида руҳ вужудга келади. Чунки руҳ инсон ўзининг Аллоҳга алоқадорлигини идрок этмоғидир. Руҳнинг модда билан қоришуви эса, амални бажараётган чоғда Аллоҳга боғлиқлик ҳақидаги идрокнинг мавжуд бўлишидир. Демак, амал моддадир. Амални бажармоқчи бўлган пайтда Аллоҳга боғлиқликни идрок қилиб туриш руҳдир. Шунга кўра, ўша алоқани идрок қилишга биноан амални Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари ёрдамида юргизиш модданинг руҳ билан қоришувидир. Бундан келиб чиқадики, мусулмон бўлмаган шахс амалларини Қуръон ва суннатдан ишлаб чиқилган шариат аҳкомлари ёрдамида юргизса ҳам, амалларини руҳ билан идора этган бўлмайди. У шахсда модданинг руҳ билан

 

79-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106