ушбу умумий фикр фикрий пойдевор бўлиб, ҳаёт ҳақидаги барча фикрлар унинг устига қурилади. Бу нарсалар ҳақида умумий фикрни бериш инсондаги энг катта тугунни ечиш демакдир. Қачонки ўша тугун ечилса, қолган тугунлар ўз-ўзидан ечилади. Чунки булар унга нисбатан жузъий масаладир. Бошқача қилиб айтганда, энг катта тугун тана бўлса, қолган тугунлар шу тананинг шохлари кабидир. Бироқ, бу ечим инсоннинг фитратига мос келадиган, ақлини қаноатлантирадиган ва қалбини хотиржам қиладиган тўғри ечим бўлсагина тўғри уйғонишга олиб боради. Бу тўғри ечимни коинот, инсон ва ҳаёт ҳақидаги ёрқин фикрсиз вужудга келтириб бўлмайди. Шунинг учун уйғонишни ва юксалиш йўлида юришни хоҳловчи кишилар аввало бу асосий тугунни ёрқин фикр ёрдамида тўғри ечиб олишлари лозим. Бу ечим эса ақидадир. Бу ечим фикрий пойдевор бўлиб, унинг асосига ҳаётдаги яшаш тарзи ҳақидаги ва ҳаёт қонунлари ҳақидаги барча фаръий (иккинчи даражали) фикрлар қурилади. Ислом ушбу энг катта тугунга диққат-эътиборини қаратиб, уни фитратга мос келадиган, ақлни қаноатлантирадиган ва қалбга хотиржамлик бахш эта оладиган тарзда ечиб берди ва Исломга киришни бу ечимга ақлдан келиб чиққан иқрор бўлишга боғлиқ қилиб қўйди. Мана шунинг учун ҳам Ислом ягона асос, яъни ақида устига қурилгандир. Ақиданинг мазмуни шундан иборатки, коинот, инсон ва ҳаётдан ташқарида уларнинг ҳаммасини яратган Яратувчи бор. У Аллоҳ Таолодир. Бу Яратувчи ҳамма жонли ва жонсиз мавжудотларни йўқдан бор қилган. У Вожибул-вужуд (яъни, бор бўлиши зарур) зотдир. У бошқа тарафидан яратилган эмас. Агар У бошқа тарафидан яратилган бўлса, яратувчи бўлмас эди. Унинг яратувчилик сифатига эга бўлишининг ўзиёқ бошқа тарафидан яратилмаган ва Вожибул-вужуд бўлишини тақозо этади. Чунки ҳамма нарса мавжуд бўлишида Унга суянади. У эса мавжуд бўлишда ҳеч нарсага суянмайди. Барча нарсаларнинг яратган Яратувчиси бўлиши зарурлигига келсак, буни қуйида тушуниб олиш мумкин. Ақл идрок қиладиган нарсалар инсон, ҳаёт ва коинотдан иборат. Бу нарсалар эса чеклангандир. Бинобарин, уларнинг ҳар бири ожиз,
4-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|