Шунинг учун бу мабда шахс манфаатларини жамият манфаатларидан устун кўрувчи мабдадир. Исломда эса жамиятнинг асос-пойдевори ақида, унда мужассам бўлган фикрлар ва туйғулар ҳамда ақидадан келиб чиқадиган тузум (қонун)дан иборатдир. Қачонки инсонларда Ислом фикрлари, Ислом туйғулари ҳукмрон бўлса ва уларга Ислом тузуми татбиқ қилинса, Ислом жамияти вужудга келади. Бундан келиб чиқадики, жамият - инсонлар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан иборатдир. Инсон бошқа бир инсон билан бирлашса, фақат жамоани ташкил этади. Инсон ўзидаги фикрлар, туйғулар ва унинг ҳаётига татбиқ қилинаётган қонунлар билангина жамиятни вужудга келтиради. Чунки бир инсон билан бошқа бир инсон ўртасида алоқани вужудга келтирадиган нарса маслаҳат (яъни, манфаат)дир. Мана шу манфаатлар ҳақидаги фикрлар бир хил бўлса, уларга нисбатан туйғулар бирлашиб, рози бўлиш ва норозиликлар ҳам бир хил тус олса ҳамда муаммоларни ечиб берадиган тузум ҳам бир хил бўлса, ана шундагина инсон билан инсон ўртасида алоқа вужудга келади. Агар манфаатлар ҳақидаги фикрлар ҳар хил бўлса, ёки уларга нисбатан туйғулар ҳар хил бўлса, розилик ва норозилик бир хил тус олмаса, ёки инсон билан инсон ўртасидаги ўзаро муаммоларни ечиб берадиган тузумлар ҳар хил бўлса, у ҳолда алоқа вужудга келмайди, демакки, жамият ҳам вужудга келмайди. Шунинг учун ҳам жамият - инсонлар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан иборат бўлади. Чунки айнан улар алоқани вудужга келтиради ва жамоани муайян жамиятга айлантиради. Шунга кўра, барча инсонлар мусулмон бўлиб, улардаги фикрлар капитализм, демократия фикрларидан иборат бўлса; улардаги туйғулар руҳоний-коҳинлик (художўйлик) ёки ватанпарварлик туйғуларидан иборат бўлса; уларга татбиқ қилинаётган тузум капитализм ва демократия тузумидан иборат бўлса - бундай жамиятнинг аксарият аҳолиси мусулмонлардан иборат бўлса ҳам - у ғайриисломий жамият бўлади. Тузумни татбиқ қилиш жиҳатидан қаралса, социализм мабдасида тузумни давлат армия кучи ва қонуннинг қаттиққўллигига таянган ҳолда ёлғиз ўзи татбиқ қилади. Шахс
43-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|