бўлаётган сифатлар, яъни намознинг натижаси ўлароқ вужудга келадиган иффат ёки савдодаги ростгўйлик каби сифатларнинг вужудга келишидан бевосита аҳлоқий қиймат ҳосил бўлиб қолмайди. Чунки бундай амалга киришаётганда асосий мақсад аҳлоқий қийматни амалга ошириш эмас эди. Амаллар натижасида ва риоя қилиш вожиб бўлгани учун вужудга келадиган бундай сифатлар Аллоҳга ибодат қилаётган ва муомалот билан шуғулланаётган ҳолатдаги мўмин одамнинг ахлоқий сифатларидир, холос. Чунки мўмин одам биринчи мисолда намоздан руҳий қийматни ҳосил қилиш, иккинчисида эса тижоратдан моддий қийматни ҳосил қилишни ўз олдига мақсад қилиб олган бўлиб, бир вақтнинг ўзида аҳлоқий сифатларни ҳам ўзида мужассам этади. Шариат яхши хулқ деб ҳисобланадиган сифатларни ҳам, ёмон хулқ деб ҳисобланадиган сифатларни ҳам баён қилиб, яхши хулққа тарғиб қилди ва ёмон хулқдан қайтарди. Ростгўйлик, омонатдорлик, очиқ юзлилик, ҳаё, ота-онага яхшилик қилиш, қариндошлар билан доимо яхши муносабатда бўлиш, мусибат ва қайғули ҳолатларда кўнгил сўраш, инсон ўзи ёқтирган нарсани дўстига ҳам илиниши каби сифатларга тарғиб қилиб, бу тарғиб ва шу каби эзгуликларни Аллоҳнинг буйруқларига итоат этишга чорлаш, деб ҳисоблади. Бу сифатларнинг акси бўлган ёлғон гапириш, хиёнат, ҳасад, беҳаёлик ва шу кабилардан қайтарди. Бундай тақиқ ва шу каби жирканчликлардан қайтаришни Аллоҳ тақиқ этган амаллардан қайтариш, деб ҳисоблади. Ахлоқ ушбу шариатнинг бир жузъи, Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларининг бир қисми бўлиб, ҳар бир мусулмон Исломга тўла амал қилиб, Аллоҳнинг буйруқларини камолига етказиб бажариши учун уни ўз шахсиятида тўлиқ мужассам этмоғи лозимдир. Лекин бутун бир жамиятда ахлоқнинг мужассам бўлишига эришмоқ фақат Исломий туйғулар ва фикрларни вужудга келтириш йўли билан амалга оширилади. Ахлоқ муайян бир жамоада рўёбга чиқарилса, у ўз-ўзидан ҳар бир шахсда ҳам шаклланиб боради. Ахлоқнинг мужассам бўлишига эришмоқ бевосита ахлоққа даъват қилиш билан амалга ошмайди. Бу аниқ бир тушунчадир. Билъакс, юқорида унга
97-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|