Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳаёт майдонида раҳбарлик қилиш ва юксак мансабларга эришиш учун хусуматлар келиб чиқаверади. Мана шунинг учун миллатчилик робитасига эътиқод қиладиган шахсларда тарафкашлик, ман-манлик ва фақат бир-бирини қўллаб-қувватлаш яққол кўзга ташланади. Шунинг учун ҳам у ғайриинсоний робитадир. Миллатчилик робитаси, агар ташқи хусуматлар билан машғул бўлиб турмаса, сўзсиз ички ўзаро жанжалларга сабабчи бўлади.

Шунга кўра, ватандошлик робитаси нотўғри эканлигининг учта сабаби бор: биринчидан, ватандошлик робитаси тубан робита бўлиб, уйғониш йўлига қадам қўйган чоғда инсонларни бир-бирига боғлаб туришда ҳеч қандай фойда бермайди; иккинчидан, бу робита ҳиссиётга тааллуқли бўлиб, ўз жонини ҳимоя қилиш йўлида яшаш учун курашиш туйғусидан келиб чиқади. Ҳиссиётга тааллуқли робитани доимо ўзгартириб, алмаштириб юбориш мумкин, шунинг учун ҳам у инсонларни доимий бир-бирига боғлаб туриш учун ярамайди; учинчидан, ватандошлик робитаси мудофааланиш ҳолатидагина вужудга келадиган муваққат алоқа воситасидир, аммо инсон ҳаётининг аслий ҳолати бўлган тинчлик ва барқарорлик ҳолатларида эса унга зарурат йўқ. Шунинг учун ҳам бундай робита инсон фарзандларини ўзаро боғлайдиган робита бўлишга ярамайди.

Шунингдек, миллатчилик робитаси ҳам уч сабабга кўра нотўғридир: биринчидан, бундай робита қабилачилик робитасидир, у эса инсон фарзандлари уйғониш йўлига қадам қўйган чоғда уларни ўзаро боғлаб туришга ярамайди; иккинчидан, миллатчилик робитаси яшаш учун курашиш туйғусидан келиб чиқадиган ҳиссий робитадир. Бундан раҳбарликка муҳаббат қўйиш касали вужудга келади; учинчидан, миллатчилик ғайриинсоний робитадир. Чунки у раҳбарликни талашиш натижасида вужудга келадиган хусуматларга сабабчи бўлади. Шунинг учун ҳам инсон фарзандларини бир-бирига боғлайдиган алоқа воситаси бўлишга ярамайди.

Шу жумладан одамлар ўртасида уларни бир-бирига боғлаб турадиган робита деб гумон қилинадиган робиталар ҳам бор. Улардан бири манфаат асосига қурилган робита, иккинчиси эса

 

28-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106