Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

чек қўйилмоғи зарурдир. Исломда диний арбоблар йўқ. Унда коҳинлик маъносидаги диний ҳокимият ҳам, диндан ажралган дунёвий ҳокимият ҳам йўқдир. Балки Ислом дин бўлиб, унинг таркибида давлат мавжуддир. Давлат, намоз аҳкомлари каби, шаръий аҳкомдир. У - Ислом аҳкомларини ижро этиш ва унинг даъватини ёйишнинг тариқатидир. Диннинг руҳий маънода чеклаб қўйилгани, сиёсат ва ҳокимиятдан четлатилганини англатадиган барча ҳолатлар бекор қилиниши вожибдир. Шунга кўра, руҳий жиҳатларни назорат қиладиган муассасалар бекор қилинади. Масжидларни бошқариб турадиган диний идоралар бекор қилиниб, уларни маориф идоралари бошқаради. Шаръий маҳкамалар ва низомий маҳкамалар бекор қилиниб, адлия фақат Ислом билан ҳукм чиқарадиган ягона вужудга айлантирилади. Чунки Ислом ҳокимияти яхлит ва ягона ҳокимиятдир.

Ислом ақида ва тузум (низом)лардан иборат. Ақида - Аллоҳга, Унинг фаришталари, китоблари, росулларига, охират кунига ҳамда қазо ва қадарнинг яхшию ёмони Аллоҳ Таолодан эканлигига имон ва ишонч билдирмоқдир. Ислом Аллоҳга, Муҳаммад с.а.в нинг пайғамбарлигига ва Қуръони Каримга имон келтирмоқ каби ақл идрок қила оладиган ишларда ақидани ақл асосига бино қилди. Муғайяботларда, яъни қиёмат куни, фаришталар, жаннат ва жаҳаннам каби ақл идрок қилиши мумкин бўлмаган ишларда эса ақидани шундай асосга қурдики, уларнинг манбаси ақл билан исбот қилинган бўлсин. Ақл билан собит бўлган манба эса Қуръони Карим ва ҳадиси мутавотирдир. Ислом ақлни манотут-таклиф (яъни, шариат олдида мукаллаф ва маъсул бўлишнинг асосий шарти) қилиб қўйди.

 

84-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106