муҳофаза қилишнинг кайфияти ва мабдага даъват қилиш ишларини олиб боришнинг кайфияти баён қилинмаса, ундай фикрат хаёлий фаразларга асосланган, китобларнинг қорнида қолиб кетадиган, дунё ҳаётида ҳеч қандай таъсирга эга бўлмаган қуруқ фалсафадан иборат бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам мабда мавжуд бўлиши учун ақида зарур, муаммоларнинг муолажалари ҳамда тариқат зарур. Бироқ, ўз тузумига эга бўлган ақидада фикрат ва тариқат мавжуд бўлишининг ўзи мабданинг тўғри эканлигини билдирмайди, балки унинг мабда эканлигини билдиради ва бундан бошқа нарсани англатмайди. Мабданинг тўғри ёки нотўғри эканлиги ақидасининг тўғри ёки нотўғри эканлигига қараб белгиланади, чунки худди мана шу ақида ҳар бир фикрни қуриш мумкин бўлган, ҳар қандай нуқтаи назарни белгилайдиган ҳамда барча муолажалар ва тариқат келиб чиқадиган фикрий пойдевордир. Демак, агар бу фикрий пойдевор тўғри бўлса, у ҳолда мабда тўғри, агар фикрий пойдевор нотўғри бўлса, мабда ҳам тубдан нотўғри бўлади. Фикрий пойдевор инсоннинг яратилиш табиати-фитратига мос келса ва ақлга асосланган бўлса, ундай фикрий пойдевор тўғридир. Агар у инсон фитратига мос келмаса ёки ақлга асосланган бўлмаса, ундай фикрий пойдевор нотўғридир. «Фикрий пойдевор инсон фитратига мос келса», деган гапнинг маъноси шундан иборатки, фитратга мувофиқ бўлган фикрий пойдевор инсоннинг фитратидаги ожизликни ва унинг ҳаётини интизомга солиб турувчи Яратувчига муҳтож эканлигини эътироф қилади. Бошқача ибора билан айтганда тадайюн, яъни, диндорлик ғаризасига мос келади. Фикрий пойдевор ақлга асосланганлигининг маъноси эса моддага ёки ўртача ечим (муросасозлик)га асосланган бўлмаслигидир. Агар бугунги кундаги бутун дунёни текшириб кўрсак, фақат учта мабда мавжуд эканлигини кўрамиз: капитализм-сармоядорлик, социализм (шу жумладан коммунизм) ва учинчи мабда - Ислом. Бу мабдаларнинг биринчиси ва иккинчисини бир ёки бир неча давлатлар ҳаётга татбиқ қилмоқда. Учинчи мабда ўз давлатига эга эмас, бироқ уни барча халқлардаги муайян шахсларгина ўз ҳаётига татбиқ қилмоқда. Аммо шундай
31-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|