Қадар эса шундай тушунчадан иборатки, хоҳ инсонга ҳукмронлик қиладиган доирада, хоҳ инсон ҳукмронлик қиладиган доирада рўй бераётган ишлар бўлсин, шубҳасиз, улар коинот, инсон ва ҳаёт таркибидаги бирор нарса томонидан ёки шу нарса устида рўй беради. Аллоҳ Таоло ушбу нарсалар учун муайян хосса-хусусиятларни яратди. Масалан, Аллоҳ Таоло оловда ёндириш хоссасини, ўтинда ёниш, пичоқда эса кесиш хоссасини яратди ва бу хоссаларни вужуд-табиат қонунлари асосида ўзгармас ва доимий қилиб қўйди. Агар бу хоссалар табиат қонунларига зид равишда ўзгарса, Аллоҳ Таоло мазкур нарсалардан улар учун белгиланган хоссаларни олиб қўйган бўлади ва бу ҳодиса одатдан ташқари рўй берган воқеа бўлиб қолади. Бу фақат пайғамбарлар учун рўй бериб, уларнинг мўъжизалари деб ҳисобланади. Аллоҳ Таоло нарсаларда хоссаларни яратгани каби, инсонда ғариза ва узвий эҳтиёжларни яратиб, уларда ҳам нарсаларнинг хоссалари каби муайян хоссаларни вужудга келтирди. Масалан, нав ғаризасида жинсий майл хоссасини, узвий эҳтиёжларда эса очлик, ташналик ва ўзга хоссаларни яратиб, уларни вужуд-табиат қонунлари асосида мазкур ғариза ва узвий эҳтиёжларнинг ажралмас хусусиятига айлантирди. Нарсалардаги ва инсонда мавжуд бўлган ғариза ҳамда узвий эҳтиёжлардаги Аллоҳ Таоло яратган муайян хоссалар қадар деб номланади. Чунки ягона Аллоҳ Таолонинг Ўзи нарсаларни ва инсондаги ғариза ва узвий эҳтиёжларни яратиб, уларда муайян хоссаларни вужудга келтирди. Бу хоссалар нарсаларнинг ва инсондаги ғариза ва узвий эҳтиёжларнинг ўзидан бевосита вужудга келиб қолган эмас. Инсоннинг эса ўзидаги ғариза ва узвий эҳтиёжларни вужудга келтиришга ҳеч қандай алоқаси ва таъсири йўқ. Инсон нарсалардаги хоссаларни яратган ёлғиз Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таоло эканига ишонмоғи зарур. Ушбу хоссаларда шундай қобилият мавжудки, инсон улар воситасида Аллоҳнинг буйруқларига мувофиқ равишда бирор ишни амалга оширса яхшилик, бирор ишни Аллоҳнинг буйруқларига зид равишда амалга оширса ёмонлик бўлиб қолади. Бунда инсон хоҳ нарсаларни ўз хоссалари билан истеъмол қилсин, хоҳ ўзидаги ғариза ва узвий эҳтиёжларни қондирмоқчи бўлсин - агар
21-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|