Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ёзилган ёлғонлар билан тўла бўлган. Мисрдаги Алавийлар сулоласининг тарихи бунга яқин далилдир. Чунки бу сулоланинг тарихи 1952 йилдан аввал жуда гўзал ва порлоқ суратга эга бўлган. 1952 йилдан кейин эса тарих аввалгидан кескин фарқ қиладиган, қора бўёқларда чизилган суратга айланди. Бизнинг асримиздаги ва ундан аввалги сиёсий ҳодисалар тарихи ҳам худди шу кабидир. Шунинг учун ҳам - ҳатто айрим шахслар тарафидан битилган шахсий кундаликлар бўлса ҳам - тарих китобларини тарих учун манба сифатида олишимиз мумкин эмас.
Тарихий ёдгорлик-обидалар эса, агар покиза ният билан ўрганиладиган бўлса, муайян нарса ҳақидаги тарихий ҳақиқатни бериши мумкин. Улар тарих занжирини шакллантира олмаса-да, бироқ баъзи ҳодисаларни исботлаб, уларга далолат қила олади. Мусулмонларнинг юртларидаги уларнинг обидаларини - бунда уларнинг бинолари, буюмлари ёки уларга тегишли бўлган тарихий ёдгорлик деб эътибор қилинадиган ҳар қандай нарсалари баробардирки - синчиклаб ўрганиб кўрган одам қатъий ишонч ҳосил қиладики, Ислом оламида фақат Ислом, Ислом низоми ва Ислом аҳкомларигина мавжуд бўлган. Уларнинг турмуши, ҳаёти ва хатти-ҳаракатлари Исломга хос бўлиб, асло ўзгача бўлмаган.
Учинчи манба - ривоят эса, агар шартлари бажарилган тўғри ривоят бўлса, таяниш мумкин бўлган ҳақиқий манбалардан ҳисобланади. Бунда ҳадисларни ривоят қилишда тутилган йўл танланади ва шу услубда тарих битилади. Шунинг учун ҳам мусулмонлар тарих китобларини ёзишни бошлаганларида ривоят тариқатида юрганларини кўрамиз. Шунинг учун ҳам «Тарихи Табарий», «Сийрати ибн Ҳишом» ва булар каби қадимги тарих китоблари шу услубда ёзилганини кўрамиз. Шунга биноан, мусулмонлар ўз фарзандларига тарихларини манбалари ўзига ўхшаган китоблардан иборат бўлган тарих китобларидан ўргатишлари мумкин эмас. Шунингдек, Ислом тузумининг татбиқини текшириш ҳам бундай тарихдан олиниши мумкин эмас. Шундагина Ислом Умматига ёлғиз Исломгина татбиқ қилиниб, барча асрларда ундан бошқа ҳеч қандай қонун татбиқ қилинмагани аён бўлади.
63-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|