Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

мусулмон бўлиб келмоқда ва қиёматгача ягона Ислом Уммати бўлиб қолажак. Исломни қабул қилган бу халқларнинг бирортаси Исломдан қайтганлиги ҳодисаси мутлақо рўй бермади.

Андалус (Испания) мусулмонлари тафтиш (инквизиция) маҳкамалари, олов камералари ва жоллодларнинг бошни танадан қирқиб ташлайдиган мосламалари ёрдамида батамом йўқ қилиндилар. Бухоро, Кавказ ва Туркистон мусулмонларининг бошига собиқ аждодларининг мусибатлари ёғилди. Бу халқларниг Исломи, уларнинг ягона умматга айланиб кетгани ва ўз ақидасида бу қадар барқарорлиги бу мафкуранинг муваффақияти ҳамда Исломий Давлатнинг Ислом тузумини татбиқ қилишдаги муваффақияти даражасини яққол кўрсатиб турибди.

Иккинчидан: Ислом Уммати ўн икки аср - милодий VI асрдан XVIII аср ўрталарига қадар бутун дунёда дунёқараш, маданият, сақофат ҳамда илм-фан соҳаларида энг олий уммат бўлиб келган бўлса, Ислом давлати дунёдаги энг буюк ва энг қудратли давлат эди. Ислом Уммати шу муддат давомида бутун дунёда ягона олам гули ва барча миллат-элатлар ичида порлоқ қуёш эди. Бу ҳам ўз мафкурасининг тузум ва ақидасини инсонларга татбиқ қилишдаги Исломнинг муваффақиятини таъкидлайди. Ислом давлати ва Ислом уммати мафкурани тарқатишдан юз ўгириб, Исломга даъват қилишда этиборсизлик қилиб, Исломни тушуниш ва уни татбиқ қилишда жиддий нуқсонларга йўл қўйгач, бошқа миллатлар ўртасида ўз-ўзидан обрўсизланиб қолди.

Юқоридагиларга асосланиб айта оламизки, ёлғиз Ислом мафкурасигина энг тўғри ва яроқлидир. Ёлғиз угина бутун дунёга ёйилишга ҳақлидир. Бу мафкурани бутун оламга олиб чиқадиган Ислом давлати қурилса, унинг муваффақияти бугун ҳам ўтмишда бўлгани каби мислсиз даражага етажак.

Ислом ўзидан келиб чиқадиган қонунларда инсон фитратига тўла мувофиқдир, деган эдик. Шунинг учун ҳам Ислом инсонни махсус тузилган дастур асосида яшайдиган, тузумни тафовутсиз, аниқ геометрик ўлчовлар билан татбиқ қилаверадиган сунъий вужуд - робот деб ҳисобламайди. Бир жиҳатдан табиийки, барча

 

58-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106