қоришуви ҳосил бўлмайди. Чунки у Исломга имон келтирган эмас ва Аллоҳга боғлиқликни идрок этган эмас. Балки унга ёқиб қолгани учун шариат аҳкомларини низом сифатида қабул қилди-да, унинг ёрдамида амалларини тартибга солди. Мусулмон эса бунинг аксидир. Унинг ўз амалларини Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларига мувофиқ равишда амалга ошириши ўзининг Аллоҳга боғлиқлигини идрок қилиши асосига қурилган. Амалларини Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари ёрдамида юргизишдан кўзланган ғояси фақат низомдан фойдаланиш эмас, балки Аллоҳнинг розилигига эришмоқдир. Шунга биноан, нарсаларда руҳий жиҳатнинг мавжуд бўлиши ва амалларни бажараётганда руҳнинг мавжуд бўлиши зарурдир. Бундан ташқари, барчага доимо аён бўлиши лозимки, руҳий жиҳат нарсалар уларни яратган Яратувчининг махлуқи эканлигини англатади. Яъни, руҳий жиҳат яратилмишнинг Яратувчига бўлган алоқасидир. Руҳ эса мана шу алоқани идрок қилиш демакдир, яъни инсон ўзининг Аллоҳ Таолога алоқадорлигини идрок этмоғидир. Руҳий жиҳат ва руҳ мана шундан иборат. Энг тўғри тушунча мана шудир. Бундан бошқаси шубҳасиз нотўғри тушунчадир. Борлиқ, ҳаёт ва инсонга теран ва ёрқин, ибратли назар солиш энг тўғри натижаларга ва ушбу энг тўғри тушунчага олиб келади. Баъзи динларнинг назарида борлиқда ҳис қилиш мумкин бўлган ва ҳис қилиш мумкин бўлмаган - ғайбий нарсалар мавжуд. Инсонда руҳий юксалиш ва жисмоний талаб мавжуд. Ҳаётнинг эса моддий жиҳати ва руҳий жиҳати мавжуддир. Ҳис қилинадиган нарсалар ғайбий нарсалар билан зиддиятдадир. Руҳий юксалиш жисмоний талаблар билан келиша олмайди. Модда эса руҳдан
80-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|