муҳим воситалари қўзғолонлар, бетартибликлар, вайронагарчиликлар ва беқарорликлардан иборат эди. Шунингдек, капитализмнинг мафкураси ҳам инсон фитратига, яъни диндорлик-тадайюн ғаризасига мос келмайди. Чунки тадайюн ғаризаси инсоннинг сиғиниши (ибодат қилиши)да намоён бўлгани каби, ҳаётдаги ишларини тартиб-интизомга солаётганида ҳам кўзга яққол ташланади. У бундай тартиб ва тадбир ҳақида бош қотирар экан, бу соҳада турли ихтилоф ва зиддиятларга рўбарў бўлади. Бу ҳам ожизлик белгисидир. Шунинг учун инсоннинг ҳаётдаги ишларини дин тартибга солиши лозим. Демак, диннинг ҳаётдан четлатилиши инсон фитратига зиддир. Аммо диннинг ҳаётда мавжуд бўлиши бу дунё ҳаётидаги ишларни ибодатга айлантириш керак, деган гап эмас. Аксинча, диннинг ҳаёт майдонида мавжуд бўлиши - Аллоҳ буюрган ва белгилаб берган тузумни инсоннинг ҳаётдаги муаммоларини ҳал қилиб берадиган қилиб қўйиш, демакдир. Бу тузум инсон фитратида мавжуд бўлган барча талаб ва эҳтиёжларни эътироф этадиган ақидадан келиб чиқади. Бундай тузумни четлатиб, унинг ўрнига тадайюн ғаризасига мос келмайдиган ақидадан келиб чиқадиган тузумни олиш инсон фитратига зиддир. Шунинг учун капитализмнинг мафкураси фитрий жиҳатдан муваффақиятсизликка учради. Чунки у динни ҳаётдан ажратгани, диндорлик (тадайюн)ни ҳаётдан узоқлаштириб, уни шахсий масала қилиб қўйгани ва Аллоҳ Таоло буюрган тузумни инсон муаммоларини муолажа қилишдан узоқлаштиргани туфайли салбий мафкурадир. Ислом мафкураси эса ижобий мафкурадир. Чунки у Аллоҳнинг борлигига ишонишда ақлни асос қилиб олади. Бу мафкура коинот, инсон ва ҳаётда мавжуд бўлган бу махлуқотларнинг барчасини яратган Аллоҳнинг борлигига қатъий далолат қиладиган жиҳатларига инсоннинг нигоҳини қаратар экан, инсон ўз фитратига кўра доимо излайдиган, инсон, коинот ва ҳаётда мавжуд бўлмаган мутлақ камолотни, мукаммалликни инсонга белгилаб берар экан, унинг ақлини ўша мутлақ камолот сари йўллаб, уни идрок қилиб олиши, имон келтириши, ишониши учун имкон яратиб берар экан, буларнинг барчасида Ислом мафкураси ақлни асос қилиб белгилаган.
46-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|