Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

сезгилари орқали сезаверади, лекин мия ҳар қанча ўсмасин, у нарсаларни идрок қила олмайди. Чунки унда идрокни мия эмас, балки мия ва сезгилар ёрдамида текшириб олган воқе билан бирга собиқ маълумотлар вужудга келтиради. Бу ақл билан идрок қилиш, яъни ақлий идрок жиҳатидан қаралгандаги ҳолат. Туйғулар ёрдамида вужудга келадиган идрок жиҳатидан олинса, бундай идрок ғаризалар ҳамда бадан аъзоларининг эҳтиёжларидан ҳосил бўлади. Бундай туйғулар орқали вужудга келадиган идрок инсонда ҳосил бўлганидек, ҳайвонда ҳам ҳосил бўлади. Инсонга олма билан бир парча тош бир неча марта берилса, у олмани ейиш мумкинлигини, тошни эса еб бўлмаслигини билиб олади. Худди шунингдек, эшак ҳам арпани ейиш мумкинлигини, тупроқни эса еб бўлмаслигини билади. Лекин бу ажрата билиш фикр ҳам, идрок ҳам эмас. Балки у ғариза ва узвий эҳтиёжларга боғлиқ ҳолатдир. Бундай ажрата билиш инсонда бўлгани каби ҳайвонда ҳам мавжуддир. Шунинг учун ҳам, агар воқеликни сезиб, бу сезги сезги аъзолари воситасида мияга узатилгач, улар билан бирга собиқ маълумотлар ҳам мавжуд бўлмас экан, ҳеч қачон фикр ҳосил бўлиши мумкин эмас.

Шунга кўра ақл, фикр ёки идрок бу - воқе сезилгач, бу сезгининг сезги аъзолари воситасида мияга узатилиши ва воқени тушуниб олишга ёрдам берадиган собиқ маълумотларнинг мавжуд бўлишидан иборат.

Демак, коммунистик мафкура хато ва бузуқ мафкурадир. Чунки у ақл асосига қурилган эмас. Қолаверса, унда фикр ва ақлнинг маъноси ҳам нотўғри талқин қилинган.

Капитализм мафкураси эса черков руҳонийлари билан мутафаккир-олимлар ўртасидаги ўртача ечим (яъни, муросасозлик) асосига қурилган. Бу мафкура черков руҳонийлари билан мутафаккир-олимлар ўртасида бир неча асрлар давом этган даҳшатли кураш сўнгида ўртача ечим, яъни динни ҳётдан ажратиш керак, деган қарорга келиб тўхтаган. Бунинг маъноси диннинг борлигини зимдан эътироф қилиб, уни ҳаётдан четлатиш демакдир. Шунинг учун бу мафкура ақл асосига қурилмаган, балки у рози қилиш ечими, ёки ўртача ечимдир. Шунинг учун ҳам улардаги асл қоида ўртача ечимдан

 

49-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106