Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

соҳаларида руҳий жиҳатга ҳеч қандай ўрин бермайдиган, ҳаётни фақат манфаатдан иборат деб,тасвирлайдиган, ҳаётда инсонни инсонга боғлайдиган восита соф манфаатдир, деб ҳисоблайдиган бундай дунёқараш фақат моддий бахтсизлик ва изтиробнигина келтириб чиқарди. Модомики бундай манфаат асос бўлар экан, уни талашиш табиийдир, унга эришиш йўлида курашиш табиийдир, башарият орасида алоқаларни ўрнатиш йўлида кучга таяниш табиийдир. Шунинг учун ҳам бу дунёқараш вакилларида мустамлакачилик табиий, ахлоқ эса тумтароқ бўлади. Чунки ягона манфаатгина ҳаётнинг асоси бўлиб қолаверади. Шунинг учун ҳам ҳаёт майдонидан руҳий қийматлар бадарға қилингани каби, олийжаноб ахлоқий қийматларнинг ҳаётдан қувғин қилиниши, ҳаётнинг ўзи ҳам талашиб-тортишиш, кураш, тажовуз қилиш ва мустамлакачилик асосига қурилиши табиийдир. Бугунги кунда оламда тарқалган башарият кўнглидаги руҳий инқирозлар, доимий беқарорлик ва ҳар тарафга қулоч ёйган ёвузликлар бу дунёқараш оқибатларининг ёрқин далилидир. Чунки мана шу дунёқараш бутун оламда ҳукмрондир. Айни шу дунёқараш шундай даҳшатли ва инсоният учун хатарли бўлган натижаларга олиб келди.

VI милодий асрдан XVIII милодий аср охирларига қадар оламда ҳукмрон бўлган Ислом дунёқарашига назар ташлар эканмиз, биз учун шу нарса аён бўладики, Ислом дунёқараши асло мустамлакачи бўлган эмас. Унинг табиатида мустамлакачиликнинг ўзи йўқ. Чунки у ҳеч қачон мусулмонлар билан бошқаларни ажратмаган. Ҳукмронлик асносида унга бўйсунган барча халқларга адолатни кафолатлаган. Зеро у моддий қийматдан тортиб, руҳий, ахлоқий ва инсоний қийматларгача барчасини рўёбга чиқарадиган руҳий асосга қурилган дунёқарашдир. У ҳаётда энг асосий аҳамиятни ақидага беради. Ҳаётни Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари асосида юргизилиши лозим, деб тасвирлайди. Бахт-саодатнинг маъноси эса Аллоҳнинг розилигига эришмоқлик, деб билади. Ислом дунёқараши - ўтмишда ҳукмрон бўлгани каби - ҳукм сура бошлаган чоғда, оз фурсат ичида бутун оламдаги инқирозларнинг муолажаларига кафолат бериб, бутун инсоният учун фаровонликни таъминлайди.
 

77-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106