Жамиятни бошқарадиган куч хулқдан иборат бўлмай, балки унда татбиқ қилинаётган қонунлар ҳамда одамлар ўзида мужассам этган фикрлар ва туйғулардан иборатдир. Зотан хулқ эса фикрлар ва туйғулардан пайдо бўлиб, тузум татбиқининг натижасидир. Шунга биноан, жамиятда ахлоққа даъват этишни ёйиш жоиз эмас, чунки ахлоқ Аллоҳ Таоло буйруқларининг натижаси бўлиб, ақидага ҳамда умумий шаклда Исломни татбиқ қилишга даъват этишдан ҳосил бўлади. Ахлоққа даъват этилса, ҳаёт ҳақидаги Ислом берадиган тушунчалар тескари акс этиши, одамларни жамиятнинг ҳақиқати ва таянчларини тушунишдан узоқлаштириб юборилиши ҳамда ҳаёт тараққий этишининг ҳақиқий воситаларидан ғафлатда қолишга олиб борадиган айрим фазилатлар билан маст қилиб қўйилиши мумкин. Шунинг учун Исломга қилинадиган даъватни ахлоққа даъват этишга айлантириш хатарлидир. Чунки бундай ҳолат Ислом даъвати ахлоқий даъватдан иборат, деган хаёлни вужудга келтириб, Ислом ҳақидаги фикрга асосланган тасаввурни ўчириб, одамларнинг Исломни тушунишларига тўсқинлик қилади. Шунингдек, уларнинг эътиборини Исломнинг татбиқ қилинишига олиб борадиган ягона йўлдан - Ислом Давлатини қуришдан бошқа тарафга буриб юборади. Ислом шариати инсоннинг ўз шахсига нисбатан қиладиган алоқасини ахлоқий сифатларга тааллуқли шаръий аҳкомлар билан муолажа қилар экан, буни ибодат ва муомалот каби муайян низом кўринишида шакллантирмай, бу соҳада ростгўй ва омонатли бўлиш, ғирром ва ҳасадгўй бўлмаслик каби Аллоҳ буюрган муайян қийматларни рўёбга чиқаришни мулоҳаза қилди. Ахлоқ ягона-биргина нарсадан ҳосил бўлади. У ҳам бўлса олийжаноблик ва турли фазилатлар каби ахлоқий қийматларни ҳосил қилишга ундайдиган Аллоҳнинг буйруғидан иборат. Омонат хулқ бўлиб, Аллоҳ унга буюрган. Уни амалга ошираётганда ундаги ахлоқий қийматга риоя қилиниши вожибдир. Шунга қараб, омонат воситасида ахлоқий қиймат рўёбга чиқади-да, сўнгра уни ахлоқ деб номлаш мумкин бўлади. Амаллар натижасида ёки муомалотни амалга ошираётганда риоя қилиниши вожиб бўлгани учун ҳосил
96-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|