Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ёки заифлигига, тузумни теран тушуниш ёки тушунмасликка, мафкурани ёйишда куч ёки ундаги йўл қўйилган нуқсонларга тобедир. Шунинг учун ҳам баъзи асрларда Ислом татбиқ қилинишидаги нуқсонлар Ислом жамиятини ўзига муносиб мақомдан тушириб юборар эди. Бундай тушкунликдан ҳеч қандай тузум холи эмас. Чунки тузум татбиқда башар фарзандларига суянади. Лекин татбиқнинг бузулиши Ислом татбиқ қилинмаган, деган фикрни англатмайди. Балки аниқки, Ислом татбиқ қилинган, бошқа мабда ва тузумлар эса асло татбиқ қилинмаган. Чунки татбиқда асосан давлат амал қилишни талаб қиладиган қонунлар ва тузумларга эътибор берилади. Ислом давлати эса бирор қонунни Исломдан бошқа тузумлардан олган эмас. Йўл қўйилган нуқсонлар фақат баъзи ҳукмдорлар тарафидан Исломнинг баъзи қонунлари нотўғри татбиқ қилинишидан иборат эди. Бундан ташқари, бизнинг кўз ўнгимизда доимо аниқ ва равшан гавдаланиб туриши лозимдирки, тарихдан Ислом татбиқини текширар эканмиз, икки нарсани мулоҳаза қилишимиз зарур.

Биринчидан, бу тарихни Ислом душманлари, уни кўра олмайдиганлардан олмаслигимиз ва ҳатто мусулмонларнинг ўзидан ҳам ғоятда синчковлик ва таҳқиқ билан олишимиз зарур. Токи улардан бузилган суратни олиб қўймайлик. Иккинчидан, айрим шахслар тарихидаги ва жамиятнинг айрим соҳаси тарихидаги ҳодисалардан жамиятга умумий қиёслаш услубида ҳукм чиқаришимиз мумкин эмас. Масалан, Язид тарихидан Уммавийлар асрини ёки айрим Аббосий халифалар тарихидаги ҳодисалардан Аббосийлар асрини ўрганиб, умумий ҳукм чиқариш хатодир. Шунингдек аския, шоирлар ва адиблар ҳақида ёзилган «ал-Ағоний» китоби ёки тасаввуф ҳақидаги ва шунга ўхшаш китобларни ўқиб, Аббосийлар асридаги жамиятга бу фисқ ва фужур ёки зоҳидлик ва узлат жамияти бўлган экан, деб ҳукм чиқармоғимиз жоиз эмас. Балки жамиятни бутунича ўрганмоғимиз даркор. Бунинг устига, Ислом жамиятининг тарихи ҳеч қайси асрда ёзилган эмас. Ёзилганлари эса ҳукмдорларнинг ва баъзи ижро этувчи амалдорларнинг тарихидан иборат. Уларни ёзганлар эса ишончли шахслар эмас.

 

60-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106