ёлғиз Ислом шариати билан ҳукм чиқарар эди. Бирор масала Ислом шариати аҳкомларидан бошқа қонунлар асосида ажрим қилингани ёки мустамлакачилик таъсири остида маҳкамалар - шаръий маҳкама ва низомий маҳкамага бўлиниб юборилишидан олдин Ислом мамлакатларидаги бирор маҳкама Исломдан бошқа қонун билан ҳукм чиқарганини ҳеч ким ривоят қилмаган. Қуддус, Бағдод, Дамашқ, Миср, Истамбул ва бошқа қадимги шаҳарларда сақланиб қолган шаръий маҳкамаларнинг ҳужжатлари бунинг энг ёрқин далилидир. Чунки бу ҳужжатлар қозилар ёлғиз Ислом шариатинигина татбиқ қилганликларининг аниқ далилидир. Ҳатто мусулмон бўлмаганлар, насроний ва яҳудийлар ҳам Ислом фиқҳини ўрганиб, бу соҳада китоблар ёзар эдилар. «Мажалла» деб номланган адлия қонунлари тўпламини шарҳ қилган Салим Боз ва бошқалар сўнгги асрларда Ислом фиқҳи соҳасида асарлар яратган мусулмон бўлмаган олимлар жумласидандир. Четдан киритилган қонунлар эса: «Улар Ислом аҳкомларига зид эмас», деган уламоларнинг фатвосига биноан киритилган. Шундай қилиб, 1275 ҳижрий (1857 милодий) йилда «Усмонийлар жазо қонуни» киритилди. 1276 ҳижрий (1858 милодий) йилда «Ҳуқуқ ва тижорат қонуни» киритилди. Сўнгра, 1288 ҳижрий (1870 милодий) йили маҳкамалар икки қисмга - шаръий маҳкамалар ва низомий маҳкамаларга - бўлиб юборилиб, улар учун низом қабул қилинди. 1295 ҳижрий (1877 милодий) йилда «Низомий маҳкамаларни ташкил этиш лойиҳаси» тузилиб, 1296 ҳижрий йилда «Ҳуқуқ ва жазо маҳкамаларининг асослари» қонуни қабул қилинди. Уламолар давлатга «маданий» қонунларни киритишга йўл қўядиган бирор асос топа олмагач, «Мажалла» (адлия қонунлари тўплами) муомалалар учун қонун сифатида қабул қилиниб, «маданий» қонун четлатилди. Бу 1286 ҳижрий йилда юз берди. Бу қонунларнинг барчаси Ислом рухсат берадиган аҳкомлар сифатида қабул қилинар эди. Бу қонунларга ижозат берадиган фатво олингандан ва Шайхул-Ислом бу қонунларни қабул қилишга рухсат бергандан сўнггина уларни татбиқ қилишга киришилди. Буни ўша қонунлар ҳақида тарқалган расмий ҳужжатлардан ҳам билиш мумкин. Гарчи мустамлакачилик 1918 йилдан, яъни мамлакатни босиб олгандан бошлаб, ҳуқуқ ва жазо
52-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|