алоқа эса инсон қилган ишлари учун савоб олиши ёки жазоланиши мавзусидан бошқа, алоҳида мавзудир. Яъни, бу «Инсон яхши ёхуд ёмон ишларни қилишда мажбурми ёки ихтиёрлими? Инсон бирор ишни қилиш-қилмасликда ихтиёрга эгами ёки унда ихтиёр йўқми?» деган мавзудир. Инсон тарафидан амалга ошириладиган ишлар чуқур тадқиқ қилиб кўрилса шу нарса маълум бўладики, инсон икки доира ичида яшайди. Бу икки доиранинг бирида инсон ҳукм юритади, бу доира инсоннинг тасарруфи остида бўлади. Бу доира ичида инсон ҳамма ишлари-амалларини ўзининг тўла ихтиёрига кўра амалга оширади. Иккинчи доира инсон устидан ҳукмронлик қилади. Бу шундай майдонки, инсон унинг ичида ўз ихтиёрига эга бўлмаган ҳолда яшайди. Бу доирада - хоҳ инсон тарафидан амалга оширилган ёки бошқа тарафидан шу инсонга нисбатан содир қилинган бўлсин - унинг ихтиёрига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган амаллар содир бўлади. Инсонга ҳукмронлик қиладиган доирада содир бўладиган ишларга унинг ҳеч қандай дахли йўқ, уларнинг содир бўлишида инсон ҳеч бир жиҳатдан иштирок этмайди. Бундай ишлар икки турга бўлинади: Биринчиси: Вужуд-табиат қонунлари талаб қиладиган ишлар. Иккинчиси: Инсон ихтиёрига бўйсунмайдиган ва улардан инсон ўзини мудофаа қила олмайдиган ҳамда табиат қонунлари тақозо этмайдиган ишлар. Вужуд-табиат қонунлари тақозо этадиган ишлар инсонни табиий қонунларга бўйсунишга мажбур этади. Инсон бу воқеа ва ҳодисалар билан келишишга мажбур. Чунки у коинот ва ҳаёт билан махсус қонун асосида бирга ҳаракатланади, бир қадам ҳам ортда қола олмайди. Шунинг учун бу майдондаги амал-ҳодисалар инсоннинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда рўй беради. Инсон бу майдонда итоат қилишга мажбур, ўз ихтиёрига эга эмас. Масалан, инсон бу дунёга ўз ихтиёрисиз келди ва бу дунёдан ўзининг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда кетади. У ҳеч қандай воситасиз, ўз жисми билан, ҳавога парвоз қила олмайди, ўзининг табиий вазни билан сув сатҳида юра олмайди. Инсон қиёфасининг шаклини ҳам, қадди-қоматини ҳам ўзи хоҳлаган суратда ярата олмайди. Бу ишларнинг ҳаммасини Аллоҳ вужудга келтиради. Аллоҳ Таоло тарафидан яратилган
19-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|