иборатлигини кўрамиз. Улар ҳақиқат билан ёлғонни, имон билан куфрни, нур билан зулматни ўртача ечим ёрдамида яқинлаштирмоқчи бўладилар. Аслида эса, ўртача ечимнинг ўзи бўлиши мумкин эмас. Чунки қўйиладиган масала ҳақиқат ёки ёлғон, имон ёки куфр, нур ёки зулмат масаласидир. Лекин, уларнинг ақидаси ва мафкурасининг пойдевори бўлган «ўртача ечим» уларни ҳақиқатдан, имондан ва нурдан узоқлаштириб юборади. Ана шунинг учун ҳам уларнинг мафкураси бузуқ ва нотўғридир. Чунки у ақл асосига қурилган эмас. Аммо Ислом мафкураси эса ақл асосига қурилган. Чунки бу мафкура ҳар бир мусулмонга ақл юритиш орқали Аллоҳ Таолонинг борлигига, Муҳаммаднинг пайғамбарлигига ва Қуръони Каримга ишонишни талаб қилади. Ғайбий вужудларга ишонишни фарз қилар экан, уларга - Қуръони Карим ва мутавотир ҳадис каби ақл билан исботланган нарсадан олиш шарти билан - ишонишни талаб қилади. Шунинг учун ҳам Ислом мафкураси ақл асосига қурилган мафкурадир. Бу ақл жиҳатидан текшириб кўрилгандаги ҳолат. Фитрат жиҳатидан текшириб кўрилса, Ислом мафкураси фитратга мувофиқ ва ҳар жиҳатдан фитратга мос келади. Чунки у диннинг ҳақлигига, унинг ҳаётда мавжуд бўлиши ва ҳаётни Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари асосида бошқариш зарур эканлигига ишонади. Тадайюн инсоннинг яратилиш табиатида мавжуд, демак фитрийдир. Чунки тадайюн ғаризаларнинг биридир. Унинг ўзига хос талаб ва эҳтиёжи бор. У ҳам бўлса бирор нарсани муқаддас билиб, унга сиғинишдан иборат. Бу талаб ва эҳтиёж бошқа ҳар қандай ғаризаларнинг талаб ва эҳтиёжларидан мутлақо фарқ қилади. Бу эҳтиёж муайян ғаризанинг табиий талабидир. Шунинг учун ҳам диннинг ҳақлигига, инсоннинг ҳаётдаги ишлари Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари асосида бошқарилиши зарурлигига ишониш ғаризийдир. Бу эса инсон фитратига мувофиқ. Шунинг учун ҳам бу мафкура инсон талабига жавоб бера олади. Аксинча, коммунизм ва капитализм мафкуралари фитратга зиддир. Чунки коммунизм мафкураси динни мутлақо инкор қилади. Динни эътироф қилишга қарши курашади. Шунинг учун ҳам у фитратга қарама-қаршидир. Капитализм мафкураси эса
50-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|