босиб ўтар эдилар. Шунда улар юқоридагиларни безовта қилмай, шу ердан тешиб ола қолсакчи, деб қолдилар… Кемадаги ҳамроҳлар уларни ўз ҳолига қўйсалар, барча ҳалок бўлади. Агар уларни қўлидан тутиб тўхтатиб қўя олсалар, ўзлари ҳам, кемадаги ҳамроҳларнинг барчаси ҳам нажот топади». Жамоа ва шахсга бундай қараш жамият учун ўзига хос тушунча беради. Чунки жамоанинг ажралмас қисмлари бўлган ҳалиги шахсларда уларни бир-бирига боғлаб турадиган, ҳаёти учун асос бўла оладиган фикрлар бўлиши зарур. Уларда ўзлари таъсирланадиган, олдинга интилишларига сабабчи бўладиган бир хил туйғулар мавжуд бўлиши зарур. Шунингдек, уларнинг ҳаётий муаммоларининг барчасини ҳал қила оладиган бир хил тузум, яъни қонунлар бўлиши даркор. Шундан хулоса қилиш мумкинки, жамият инсонлар, фикрлар, туйғулар ва қонунлардан ташкил топади. Инсон эса ҳаётда шу фикрлар, туйғулар ва қонунлар билан чегаралангандир. Шунинг учун мусулмон ҳаётда ҳар бир нарсада Ислом билан чегараланади. Унда мутлақо эркинлик йўқ. Бинобарин, мусулмоннинг ақидаси Ислом билан чегараланган бўлиб, у ақида эркинлигига эга эмас. Шунинг учун унинг диндан чиқиши - агар тавба қилиб динга қайтмаса - ўлимга ҳукм қилинадиган қаттиқ жиноят ҳисобланади. Шахсий ишлар ҳам Ислом қонунлари билан чегараланган. Шунинг учун ҳам зино ҳамманинг кўз ўнгида, шафқатсиз жазоланадиган жиноят ҳисобланади: وَلْيَشْهَدْ عَذَابَهُمَا طَائِفَةٌ مِنْ الْمُؤْمِنِينَ
39-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|