Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

чиқиб, татбиқ қилган шариат ҳукми сифатида қабул қилинади. Бунга кўра, тузумни олишда ва ўрганишда тарихга ўрин йўқ. Бунинг устига, тузум татбиқ қилингани ёки татбиқ қилинмагани ҳам тарихдан билинмайди, балки фиқҳ (қонуншунослик)дан олинади. Чунки ҳар бир асрнинг ўзига хос муаммолари бўлиб, бу муаммолар низом ёрдамида муолажа қилинади. Муаммолар муолажаси учун асос қилиб олинган тузумни билиш учун эса биз тарих ҳодисаларига мурожаат қилмай - чунки тарих хабарлари бизга ўзига хос шарт-шароитларда нақл қилинган - балки татбиқ қилинган тузумнинг ўзига, яъни Ислом фиқҳига мурожаат қилмоғимиз зарур. Ислом фиқҳига мурожаат қилар эканмиз, унда мусулмонлар бошқалардан ўзлаштириб олган ёки ўзлари тарафдан ўйлаб топиб киритилган ҳеч қандай қонунни учратмаймиз. Балки Ислом фиқҳи бутунича шаръий далиллардан истинбот қилинган (ишлаб чиқилган) шаръий аҳкомлардан иборат эканлигига амин бўламиз. Мусулмонлар фиқҳни турли заиф фикрлар, яъни заиф истинботлардан тозалашга қаттиқ аҳамият берар, ҳатто мужтаҳиди мутлақ тарафидан билдирилган бўлса ҳам, асоси кучли бўлмаган заиф фикрга амал қилишни ман қилар эдилар.

Шундан маълум бўладики, Ислом оламининг барчасида Ислом фиқҳидан бошқа бирорта ҳам қонуний ҳужжат мавжуд бўлмаган, балки фақат Ислом фиқҳигина мавжуд эди. Бир Умматда бошқа қонунчилик ҳужжатлари топилмай, фақат муайян бир фиқҳ ҳужжатларигина мавжуд бўлиши, бу Уммат ўзининг қонунчилигида ўша муайян фиқҳ ҳужжатларидан ўзгасидан фойдаланмаганлигига далилдир.

Агар эътиборни тарихга қаратиш жоиз бўлса, ундан фақат татбиқ услуби-кайфиятини текшириш учунгина фойдаланиш мумкин. Тарих сиёсий ҳодисаларни қайд қилади. Бу ҳодисаларда татбиқ кайфияти кўринади. Лекин, буни ҳам фақат мусулмонлардан ғоят синчковлик ва таҳқиқ билангина олишимиз мумкин. Тарихнинг манбалари учтадир: 1. Тарих китоблари. 2. Ёдгорлик-обидалар. 3. Ривоят. Тарих китобларини манба сифатида олиш мутлақо нотўғридир. Чунки улар барча асрларда сиёсий шароитларга тобе ва ёзилган замонасидаги ҳукмдор тарафида туриб ёки ундан кейинги замонда унга қарши

 

62-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106