илоҳларини зикр қилиб, айбини очиб ташладилар. Эътиқодлари хусусида баҳсга чақириб, уларнинг аҳмоқликларини фош қилдилар. Ҳолбуки, у зот бир четдаги оддий инсон бўлиб, ўзлари даъват қилаётган Исломга бўлган чуқур ишончларидан ўзга қуроллари, тайёргарликлаttри ва мададкорлари йўқ эди. Шундай бўлса-да, арабларнинг урф-одатлари, тақлидларига ҳам, динлари ва эътиқодларига ҳам эътибор бермадилар. Бу хусусда уларга чиройли кўринишга ҳаракат қилмадилар. Уларни риоя ҳам қилмадилар. Худди шу каби, Ислом даъватини ёювчи шахс барчани баҳсга чақириб, мақсадини ошкора баён этади; урф-одатларни, тақлидларни, чирик фикрларни ва нотўғри тушунчаларни, ҳатто нотўғри бўлса - барча унга қарши курашга отланса ҳам - афкори оммани ҳам баҳсга тортади. Ўзга эътиқод ва динлар вакилларининг тарафкашлигига, у динларнинг залолатида қотиб қолганларнинг ўч-интиқомларига гирифтор бўлса ҳам, ўша эътиқод ва динларнинг барчасини баҳсга чақиради. Ислом даъватини ёйиш Ислом аҳкомлари мукаммал ижро қилинишига интилишни ҳамда - ҳар қанча кичик ва арзимас бўлиб кўринмасин - бирор ишда бепарволик қилмасликни тақозо этади. Даъватни ёювчи тилёғламалик, бепарволик ёки сустлик ва вақтни чўзиб ўтиришга рози бўлмайди. Балки ишни тўла қўлга олиб, фурсатни қўлдан бой бермай, ўз ўрнида ҳал қилади ва ҳақиқат олдида ҳеч қандай шафоатчиларни қабул қилмайди. Росулуллоҳ с.а.в Сақиф қабиласи элчиларидан уларнинг санамлари Лотни уч йил синдирмай туриш ва, Исломга кириш эвазига, уларни намоздан озод қилиш таклифини қабул қилмадилар. Кейин улар икки йил, ҳеч бўлмаса бир ой Лотни бузмай туришни талаб қилдилар. Росулуллоҳ A бунга ҳам рози бўлмай, уларнинг талабларидан мутлақо юз ўгирдилар. Бу қатъий жавоб эди. Унда иккиланиш ва шафқат йўқ эди. Чунки инсон ё имон келтиради ёки имон келтирмайди. Натижа эса ё жаннат ёки жаҳаннам. Лекин Росул A уларнинг бутлари Лотни улар ўз қўллари билан бузмасликлари талабини қабул қилиб, уни бузиб ташлашни Абу Суфён ва Муғийра ибн Шуъбага топширдилар. Ҳа, Росул с.а.в мукаммал ақида ва у тақозо этадиган ижродан бошқасига рози бўлмадилар. Аммо восита ва
68-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|