чизилган сурат маданий шаклдир. Ғарб дунёқараши барча мафтун этувчи аъзолари яққол кўриниб турадиган яланғоч аёл суратини маданий шакл деб ҳисоблайди. Бу унинг ҳаётда аёл ҳақидаги барча тушунчаларига мос келади. Шунинг учун ҳам буни ҳар бир ғарблик шахс маданий шакл сифатида фахрланиш мумкин бўлган санъат лавҳаси, деб ҳисоблайди. Агар тасвир санъат шартларини ўзида мукаммал мужассам қила олган бўлса, уни санъат намунаси деб эътибор қилади. Лекин бу шакл Ислом дунёқарашига ҳамда эҳтиёт қилиниши лозим бўлган номус сифатида аёл ҳақидаги тушунчаларига мутлақо зиддир. Шунинг учун ҳам бундай тасвир ман қилинади. Чунки у жинсий ғаризани қўзғатишга сабабчи бўлиб, оқибатда ахлоқий бузуқликка олиб боради. Шунингдек, мусулмон киши маданий шакл бўлмиш уй қурмоқчи бўлса, аёл уй ташқарисидагиларга енгил либосда кўринмаслигини ҳисобга олиб, уйнинг атрофини девор билан ўрайди. Ғарблик эса, ўз дунёқарашига кўра, бу нарсани ҳисобга олмайди. Ғарб дунёқарашидан келиб чиқадиган ҳайкал ва бошқалар каби маданий шакллар ҳам юқоридагилар кабидир. Шунингдек, либослар ҳам, агар кофирлиги эътибори билан кофирларнинг ўзига хос бўлса, мусулмон киши учун жоиз эмас. Чунки бундай ҳолда либослар муайян нуқтаи назарни ўзида мужассам этган бўлади. Кофирлар - кофирлиги эътибори билан эмас, балки бирор эҳтиёж ёки зийнат учун - муайян либосларда танилиб қолган бўлсалар, бундай либослар умумий маданий шакллардан ҳисобланаверади ва уларни истеъмол қилиш жоиздир. Лаборатория ускуналари, тиббиёт ва саноат асбоблари, мебел, маиший буюмлар ва шу каби илм ва саноат тараққиётидан келиб чиқадиган маданий шакллар эса оламшумул маданий шакллар бўлиб, уларни олишда ҳеч нарсага эътибор берилмайди. Чунки улар дунёқарашдан келиб чиққан эмас ва дунёқарашга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бугунги кунда дунёда ҳукм суриб турган ғарб дунёқарашига енгилгина назар ташлар эканмиз, бизга шу нарса аён бўладики, ғарб дунёқараши инсониятга хотиржамликни кафолатлаб беришга қодир эмас. Балки аксинча, тиконлар орасида олам тўлғанаётган ҳамда унинг ўтида қовурилаётган, кўз ўнгимизда рўй бериб турган бахтсизликларга сабабчи бўлди. Инсон фитратига зид равишда динни ҳаётдан ажратишни ўзига асос қилиб олган, умумий ҳаёт76-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|