поймол қилиш ва қонини сўриш учун динни қурол қилиб олган, диний арбобларни эса бу мақсадга эришиш учун восита қилиб олган эдилар. Бундан эса даҳшатли тўқнашувлар вужудга келиб, бу тўқнашувлар асносида бир гуруҳ файласуф ва мутафаккирлар етишиб чиқди. Уларнинг ичида динни мутлақо инкор қиладиган тоифалар ҳам, динни эътироф қилса-да, лекин уни ҳаётдан ажратишга чақирадиган тоифалар ҳам бор эди. Пировард натижада аксарият файласуф ва мутафаккирлар битта фикрга - «Динни ҳаётдан ажратиш керак», деган фикрга келиб тўхтадилар:. Бунинг натижасида, табиийки, «Динни давлатдан ажратиш керак», деган фикр ҳам вужудга келди. Бундан сўнг «Дин ҳақида инкор қилиш керакми ёки эътироф қилиш керакми, деган маънода баҳс юритиш керак эмас», деган фикр қарор топди. Динни ҳаётдан ажратиш керак деган қатъий қарор билан баҳсга чек қўйилди. Бу фикрат дин номидан барчани ўзига бўйсундиришни хоҳлайдиган диний арбоблар билан динни ҳам, диний арбоблар ҳокимиятини ҳам инкор қиладиган файласуф ва мутафаккирлар ўртасидаги ўртача ечим деб эътибор қилинади. Чунки бу фикрат динни инкор қилмади, балки диннинг ҳаётга дахли йўқ деб, уни ҳаётдан ажратиб қўйди. Барча ғарб мамлакатлари қабул қилган ақида мана шу - «динни ҳаётдан ажратиш» ақидасидир. Бу ақида - барча фикрлар учун асослик вазифасини бажарадиган фикрий пойдевордир, унинг асосида инсоннинг фикрий йўналиши ва ҳаётдаги нуқтаи назари белгиланади ҳамда барча ҳаётий муаммолар муолажа қилинади. Бу ақидани ғарб мафкура сифатида бутун олам бўйлаб тарқатмоқда ва унга бутун оламни даъват қилмоқда. «Динни ҳаётдан ажратиш» ақидаси дин номли нарсанинг мавжудлигини зимнан эътироф қилишдир, яъни коинот, инсон ва ҳаётнинг яратувчиси борлигини ва қайта тирилиш куни борлигини эътироф қилишдир. Чунки бу икки тушунча моҳият жиҳатидан диннинг асл мазмунини ташкил қилади. Бу эътироф коинот, инсон ва ҳаёт ҳақида, ҳаётдан илгариги Вужуд ва ҳаётдан кейинги ҳаёт ҳақида фикр беришдир. Чунки бу ақида диннинг мавжудлигини инкор қилмайди, балки динни ҳаётдан ажратиш фикрини берар экан, зимнан унинг мавжудлигини эътироф қилади-да, бу билан унинг мавжудлигини исбот қилиб33-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|