ва жамоанинг ишларини давлат бошқаради, тузумни ҳам давлатнинг ўзи ривожлантиради. Капитализм мабдасида эса, давлат эркинликларни назорат қилиб туради. Агар бир шахс бошқанинг эркинлигига тажовуз қилса, давлат бу тажовузни дарҳол даф қилади. Чунки давлат эркинликларни таъминлаш учун вужудга келган. Агар шахс бошқанинг ҳуқуқига тажовуз қилмаса - гарчи қул қилиб олса ҳам, барча ҳуқуқларини тортиб олса ҳам, лекин буни унинг розилиги билан амалга оширса - бундай ҳолатда эркинликларга ҳеч қандай тажовуз қилинмаган, деб ҳисобланади ва давлат бу ишга аралашмайди. Шунинг учун ҳам давлат фақат эркинликларни таъминлаш учун тузилгандир. Исломда эса тузумни имонли шахс Аллоҳ Таолодан ҳайбатланган ҳолда, яъни ўзидаги тақво талабига биноан татбиқ қилади. Давлат эса, тузумнинг адолатлилиги ҳақидаги жамоадаги ишонч ёрдамида, амри маъруф ва наҳий мункар ишларида умматнинг ҳоким билан ҳамжиҳатлиги ёрдамида ва ўзидаги куч ва салтанатга таянган ҳолда тузумни ижро қилади. Давлат фақат жамоанинг ишларини бошқаради. Агар шахс ўз ишларини бошқаришдан ожиз бўлиб қолмаса, давлат унинг ишларига аралашмайди. Тузум эса ҳеч қачон ривожланмайди. Агар шариат аҳкомларидаги ижтиҳод натижалари ҳар хил ва ихтилофли бўлиб қолса, давлат муайян ҳукмни танлаб олиб, уни тайин қилиш ҳуқуқига эга. Ислом мабдасининг мафкураси инсоннинг яратилиш табиати (фитрати)га мувофиқдир. У нақадар теран бўлишига қарамасдан, енгил ва осон ҳамдир. Кўз очиб юмгунча инсон унга ақл-идроки ва қалбини оча бошлайди. Лаҳза ўтмай унинг теран ва серқирра маъноларини англаб олиш учун муҳаббат ва эҳтиром билан унга талпина бошлайди. Чунки тадайюн (диндорлик) инсонда табиийдир. Ҳар қандай инсон ўз фитратига кўра сиғинувчидир. Ҳеч қандай куч инсондан бу фитратни суғуриб ололмайди. Чунки бу фитрат инсон вужудида чуқур илдиз отган. Инсон ўз табиатига кўра ўзининг нуқсонларини, борлиқда ўзидан мукаммалроқ куч борлигини ва бу куч сиғиниш ҳамда муқаддас деб билишга энг муносиб эканлигини ҳис қилади. Тадайюн ишларни тартибга солувчи Яратувчига муҳтожлик бўлиб, бу муҳтожлик инсон вужудидаги табиий
44-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|