татбиқ қилар, руҳий носоғлом кишини ва исрофгарни мулкни тасарруф қилишдан ман қилиб, уларга васий тайинлар эди. Давлат ҳар бир шаҳарда ҳажга олиб борадиган йўлларда фақир, мискин ва мусофирларнинг овқатланиши учун манзилгоҳлар бино қилар эди. Бу манзилгоҳларнинг ёдгорликлари бугунги кунга қадар мусулмонларнинг йирик шаҳарларида сақланиб келмоқда. Хуллас, давлат тарафидан мулкни сарф қилиш шариатга мувофиқ олиб борилган ва ҳеч қачон шариатдан бошқа қонунлар асосида амалга оширилмаган. Бу соҳада мушоҳада қилинадиган баъзи бир нуқсонлар шариат мутлақо татбиқ қилинмаганини эмас, балки бепарво ва ёмон татбиқ қилинганини англатади. Таълим сиёсати ҳам Ислом асосига қурилган эди. Таълим дастурининг асоси Ислом сақофатидан иборат бўлиб, ажнабий сақофатларни - агар Исломга зид бўладиган бўлса - дастурга киритмасликка қаттиқ аҳамият берилар эди. Мадрасалар очиш борасидаги нуқсонлар фақат Усмоний давлатнинг сўнгги дамларидагина рўй берган бўлиб, бу ҳол Ислом шаҳарларининг барчасида кўзга яққол ташланиб турар эди. Бунинг асосий сабаби бу даврда авжга минган фикрий қолоқликдан иборат эди. Қолган асрларда эса бутун дунёга маълум ва машҳур эдики, давлатнинг йирик шаҳарлари барча олимлар ва толиби илмларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб қилиб келган даргоҳлар эди. Жаҳондаги таълим-тарбия ишлари тўғри йўлга қўйилишида Қуртуба (Кордова), Бағдод, Дамашқ, Искандария ва Қоҳирадаги олий илм даргоҳларининг жуда катта таъсири бўлган. Ташқи сиёсат ҳам исломий асосга қурилган эди. Ислом давлати ўзининг бошқа давлатлар билан олиб борадиган алоқаларини Ислом асосига биноан амалга оширар эди. Барча давлатлар унга Ислом давлати сифатида қарар эдилар. Ислом давлатининг барча ташқи алоқалари Ислом асосига биноан, мусулмонларнинг - айнан мусулмонлиги эътибори билан - манфаатларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилар эди. Ислом давлатининг ташқи сиёсати исломий сиёсат бўлганлиги бутун дунёга машҳур бўлиб, уни исботлаш учун ҳеч қандай далилнинг ҳожати йўқ.
54-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|