олган, Ислом нури билан жилваланган фикрий уйғониш асрига олиб чиқди. Мусулмонлар ер куррасида ёйилмоққа отландилар. Улар Исломни бутун оламга олиб чиқар эканлар, Форс, Ироқ, Шом ўлкалари, Миср ва Шимолий Африкани ишғол қилдилар. Бу халқлар ҳар бири ўзига хос миллат бўлиб, бири иккинчисига ўхшамас ва ҳар бири ўзига хос тилига эга эди. Форс мамлакатидаги форс миллати Шомдаги румликлардан, Мисрдаги қибтийлардан ва Шимолий Африкадаги барбарлардан фарқ қилар эди. Уларнинг одатлари, анъаналари ва динлари ҳам ҳар хил эди. Уларнинг барчаси Ислом ҳокимияти соясида яшаб, Исломни тушуна бошлагач, ҳаммаси Исломга кириб келди ва ягона уммат - Ислом Умматига айланди. Шунинг учун ҳам бу халқ ва миллатларни бирлаштиришдаги Ислом мафкурасининг муваффақияти мислсиз эди. Ҳолбуки, Ислом мафкурасини етказишдаги алоқа воситалари туялардан иборат бўлса, тушунтириш (тарғиб қилиш) воситалари тил (сўз) ва қаламдангина иборат эди. Фатҳ ва янги мамлакатларни ишғол қилишлар эса кучни куч билан йўқ қилиш ва моддий тўсиқларни олиб ташлаш учун эди. Токи, инсонлар ақл тўғри деб исботлаётган ёки фитрат ҳидоят қилаётган йўлга ўз ихтиёрлари билан қадам қўя олсинлар. Шунинг учун ҳам инсонлар Аллоҳнинг динига гуруҳ-гуруҳ бўлиб кириб келдилар. Инсонларга жабр-зулм қиладиган фатҳ (босқин) эса, фотиҳ билан босиб олинганлар, ғолиб билан мағлублар ўртасида адоват қўзғатади, уларни бир-биридан узоқлаштиради. Ғарб Шарқни ўнлаб йиллар мобайнида мустамлака қилиб турганига қарамай, ҳеч қандай зафар қозона олмаётгани кўздан йироқ эмас. Агар тез орада бутунлай йўқ бўлиб кетадиган адаштирувчи сақофатнинг таъсири ва яқин келажакда изсиз йўқ бўлиб, барбод бўладиган қўғирчоқ ҳокимиятларнинг тазйиқи бўлмаганда эди, Ислом қўрғонига, унинг мабда ва тузумига қайтиш киприк қоқишдан тезроқ амалга ошган бўлар эди... Мавзуга қайтиб айта оламизки, Ислом мафкурасининг бу халқларни бирлаштиришдаги муваффақияти тенгсиз эди. Мустамлакачиликнинг мусибатлари, унинг ақидаларни булғаб, фикрларни заҳарлаш борасидаги нопоклиги ва маккорлигига қарамасдан, бу халқлар бугунга қадар
57-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|