Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
эҳтиёжини ҳамда узвий эҳтиёжларини қондиради. Буларнинг ҳаммасини ўз ихтиёри билан бажаради. Ёки бу ишлардан ихтиёрий равишда бош тортиши мумкин. Шунинг учун ҳам инсон бу доирада қилган ишлари учун жавобгардир.
Аллоҳ Таоло муайян андозаларда яратиб, ажралмас қилиб вужудга келтирган нарсаларнинг хоссалари, ғаризаларнинг хоссалари ва узвий эҳтиёжлар инсон феъли ва амалларининг қандай натижа беришида асосий омил бўлса-да, бироқ айнан шу хоссаларнинг ўзи ҳеч қандай амални содир қила олмайди. Балки ушбу хоссаларни ишга солган чоғида улар воситасида бирор ишни инсон бажаради. Масалан, нав ғаризасида мавжуд бўлган жинсий майл яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам келтириб чиқариши мумкин. Узвий эҳтиёжда мавжуд бўлган очлик яхшиликка ҳам, ёмонликка ҳам сабабчи бўлиши мумкин, лекин яхшилик ёки ёмонликни амалга оширадиган тараф инсондир, ғариза ҳам, узвий эҳтиёж ҳам эмас. Буни шундай тушунмоқ керакки, Аллоҳ Таоло инсон учун нарсаларни бир-биридан ажрата оладиган ақлни яратди. Ақлнинг яратилиш табиатида идрок ва ажрата олиш хоссасини яратди, сўнгра инсонга яхшилик ва ёмонлик йўлини кўрсатди:
وَهَدَيْنَاهُ النَّجْدَيْنِ
– „Биз инсонга иккала йўлни ҳам - яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам кўрсатдик“. [90:10]
Аллоҳ Таоло ақлнинг табиатида фужур-бузуқликни ва тақво-покликни идрок қилиш хусусиятини яратган:
فَأَلْهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقْوَاهَا
– „Аллоҳ инсонга фужур-бузуқликни ҳам, тақво-покликни ҳам танитиб қўйган“. [91:8]
Демак, инсон ғариза ва узвий эҳтиёжларининг талабларини Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларига мувофиқ тарзда қондирса, яхши иш қилган ва тақво-поклик йўлига юрган бўлади. Аксинча, инсон ғариза ва узвий эҳтиёжлари талабини Аллоҳнинг буйруғи ва тақиқларидан бош тортган ҳолда қондирса, ёмон иш қилган ва фужур-бузуқлик йўлига қадам қўйган бўлади. Бунда яхшилик ва ёмонлик фақат инсон томонидан амалга оширилмоқда ёки
23-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|