Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

мос келмайдиган ва Ислом Умматидан Ислом ақидасини тарк қилишни талаб қиладиган салбий мафкурадир. Социализмни олиб, Исломнинг руҳий жиҳатини сақлаб қолишимиз ҳам ножоиздир. Чунки бу ҳолда хар иккисининг ўртасидаги зиддият ва олинаётган тузумнинг нуқсонли бўлгани сабабли биз Исломни ҳам ва социализмни ҳам олмаган бўламиз. Биз Ислом низомини олиб, бу низомнинг асоси бўлган Ислом ақидасини тарк қилишимиз ҳам жоиз эмас. Чунки бу ҳолда биз руҳи йўқ ўлик низомни олган бўламиз. Биз Исломни олар эканмиз, уни ақидаси ва тузуми билан биргаликда, бир бутун ҳолда олиб, унинг даъватини майдонга олиб чиққанда мафкурасини ҳам ёйишимиз лозимдир.

Демак, уйғониш учун ягона йўлимиз мавжуд. У ҳам бўлса Ислом асосидаги ҳаётни қайта бошламоқ. Ислом давлатисиз эса Исломий ҳаётни қайтадан бошлашга йўл йўқ. Агар биз энг асосий муаммони ҳал қилиб берадиган, ҳаётдаги нуқтаи назарнинг маркази вазифасини бажарадиган ақида сифатида: асоси Аллоҳнинг Китоби ва Росулининг суннатидан, сақофий бойлиги Ислом сақофатидан, жумладан фиқҳ, ҳадис, тафсир, тилшунослик ва бошқалардан иборат бўлган ана шу ақидадан балқиб чиқадиган тузум сифатида Исломни бир бутунича, яхлит ҳолда олмас эканмиз, Ислом давлати соясида Исломий ҳаётни қайтадан бошлашга йўл йўқ. Бунга йўл йўқ, агар Ислом мафкурасини Исломга даъват қилиш, барча маконда Исломни мукаммал шаклда вужудга келтириш йўли билан бир бутун ҳолда майдонга олиб чиқа олмасак! Қачонки, Ислом мафкураси Умматнинг барчасига, ундан Ислом давлатига етиб борса, шундагина бу мафкурани бутун оламга олиб чиқишга муяссар бўла оламиз.

Ислом асосидаги ҳаётни қайтадан бошлаш мақсадида Ислом фикрий етакчилигини мусулмонларга етказиш, сўнгра уни Ислом давлати ёрдамида бутун инсониятга етказиш - мана шу уйғонишнинг ягона йўлидир!

 

65-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106