тугагандан сўнг қиёмат куни борлигига ишонишни талаб қилади; инсон дунё ҳаётида Аллоҳнинг буйруқлари ва тақиқлари билан чекланиши ва бу чекланиш ҳаётнинг ўзидан аввалги Вужудга бевосита боғланиши эканлигига ишонишни талаб қилади; инсон мазкур буйруқларга итоат қилгани ва тақиқлар сабабли ўзини жиловлаб олгани ҳақида ҳисоб беришга мажбур эканлиги, яъни ҳаётнинг ўзидан кейинги ҳаёт билан алоқадорлигига ишонишни талаб қилади. Шунинг учун ҳар бир мусулмон ҳар қандай ишни қилаётган чоғида ўзининг Аллоҳ Таолога боғланганлигини идрок қилиб, барча амалларини Унинг буйруқлари ва тақиқлари асосида юргизиши шарт. Бу эса модданинг руҳ билан омихта бўлишини англатади. Амалларни Аллоҳ Таолонинг буйруқлари ва тақиқлари асосида юргизилишидан кўзланган ғоя Аллоҳ Таолонинг розилигига эришмоқдир. Амалларни бажаришдан мақсад эса амалга оширилган иш натижасида кўлга киритиладиган қийматдир. Шунинг учун ҳам жамиятни сақлайдиган олий ғоялар инсон тарафидан тузилмади, балки улар Аллоҳнинг буйруқлари ва тақиқларидан иборат бўлди. Чунки илоҳий буйруқ ва тақиқлар барқарор бўлиб, ўзгармайди ва ривожланмайди. Инсон навини сақлаб қолиш, ақл-идрокни, инсоний шарафни, инсоннинг ўзлигини, хусусий мулкни, динни, хавфсизликни, шу жумладан давлатни муҳофаза қилиш жамиятни сақлайдиган барқарор олий ғоялардир. Улар ўзгармайди ва ривожланмайди. Мазкур барқарор олий ғояларни муҳофаза қилиш учун қаттиқ жазо ва уқубат чоралари белгиланган. Демак, шариатдаги жазо чоралари ўша барқарор ғояларни қадрсизланишдан сақлаш учун белгиланган. Шунинг учун ғояларни қадрсизланишдан сақлаш вожиб, деб ҳисобланади. Ғояларга берилаётган бу қадар аҳамият улар моддий манфаат келтиргани учун эмас, балки Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари бўлгани учундир. Шундай қилиб, бир вақтнинг ўзида ҳар бир мусулмон шахс ва давлат барча амалларни Аллоҳ Таолонинг буйруқ ва тақиқларига мувофиқ ҳолда бажаради, чунки ёлғиз Аллоҳ Таолонинг буйруқ ва тақиқларигина инсоннинг барча ишларини тартибга солади. Барча ишларни Аллоҳ Таолонинг буйруқ ва тақиқлари асосида амалга ошириш билан Ислом кишисининг қалбида хотиржамлик
37-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|