Коммунизм мафкураси эса ақлнинг маҳсули бўлишига қарамасдан, ақлнинг эмас, моддийликнинг асосига қурилган. Чунки фикрдан илгари модда мавжуд бўлган ва барча нарсаларнинг асли моддадан иборатдир, деб эътиқод қилгани учун ҳам бу мафкура моддийдир. Капитализм мафкураси эса черков руҳонийлари билан мутафаккир-олимлар ўртасида бир неча аср давом этган қонли низолар сўнгида ўйлаб топилган ўртача ечим, яъни муросасозлик ечими асосига қурилган. Бундан динни давлатдан ажратиш керак, деган натижа келиб чиқади. Шунинг учун ҳам бу иккала мафкура (социализм ва капитализм) муваффақиятсиз, яъни мақсадга мувофиқ эмас. Чунки уларнинг иккаласи ҳам фитратга зид ва ақл асосига қурилган эмас. Хулоса шуки, ёлғиз Ислом мафкурасигина энг тўғри мафкурадир. Бошқа мафкуралар эса мутлақо нотўғридир. Чунки Ислом мафкураси ақл асосига қурилган. Айни вақтда бошқа мафкуралар ақл асосига қурилган эмас. Ислом мафкураси инсоннинг фитрати-яратилиш табиатига мувофиқ мафкура бўлиб, унинг барча эҳтиёжларига жавоб бера олади. Айни пайтда бошқа мафкуралар инсон фитратига зид ва мухолифдир. Буни шундай тушуниш лозимки, коммунизм мафкураси ақл эмас, моддийлик асосига қурилган. Чунки у фикрдан, яъни ақлдан аввал модда мавжуд бўлган, деб эътиқод қилади. Шунинг учун, уларнинг эътиқодига кўра, модда мияда аксланган пайтда фикр вужудга келади ва мия ўзида аксланган модда ҳақида фикрлай бошлайди. Модда мияда аксланмай туриб фикр вужудга келмайди. Шунинг учун ҳар қандай нарса модда асосига қурилган. Коммунизм ақидасининг, унинг мафкурасининг асли фикр эмас, моддадир. Бундай тасаввур икки жиҳатдан хатодир. Биринчидан, модда билан мия ўртасида ҳеч қандай аксланиш мавжуд эмас. Мия моддада аксланмайди, модда ҳам мияда аксланмайди. Чунки аксланиш нарсаларнинг аксини кўрсатадиган нарсадаги аксланиш қобилияти мавжуд бўлишига боғлиқдир. Масалан, ойна каби. Ойна ўзида бошқа нарсаларнинг аксини кўрсатиш учун аксланиш қобилиятига муҳтож. Бу қобилият на мияда ва на моддий воқеда мавжуд. Шунинг учун ҳам модда билан мия
47-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|