Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

масалаларини Ислом шариатисиз ажрим қила бошлаган бўлса-да, лекин мустамлакачилик нуфузи кириб келган бўлса ҳам, у ўз лашкари билан бостириб кирмаган мамлакатлар ҳануз ҳуқуқий жиҳатдан Ислом билан ҳукм юритмоқдадир. Масалан, Арабистон ярим оролининг ҳаммаси: Ҳижоз, Нажд, Кувайт, шунингдек Афғонистон ҳануз ҳуқуқий жиҳатдан Исломни татбиқ қилиб келмоқда. Ҳозирда ҳокимлар бу юртларда Исломни татбиқ қилмаётган бўлсалар-да, лекин бу юртлар ҳозиргача ҳуқуқий ишларда Ислом шариати билангина ҳукм юритмоқда. Бундан кўрамизки, Ислом давлатининг барча асрлари давомида ҳуқуқий жиҳатдан ҳеч қандай бегона қонунлар татбиқ қилинмай, ёлғиз Исломгина татбиқ қилинган.

Ҳокимнинг Исломни татбиқ қилиши эса беш нарсада: ижтимоий ҳаёт, иқтисод, таълим, ташқи сиёсат ва ҳукуматни идора қилиш ишларига боғлиқ бўлган шариат аҳкомларида гавдаланади. Бу беш соҳанинг ҳаммасида Ислом давлат томонидан татбиқ қилинган. Аёлнинг эр билан бўладиган алоқаларини ва уларга тааллуқли бўлган барча муносабатларни, яъни шахсий ҳолатларни белгилаб берадиган ижтимоий қонунлар, мустамлакачилик ва куфр ҳокимияти мавжуд бўлишига қарамасдан, ҳозиргача татбиқ қилиб келинмоқда. Бу соҳада ҳозиргача бегона қонунлар татбиқ қилинган эмас. Иқтисод қонунлари эса икки соҳада: биринчиси - давлат томонидан инсонларнинг турли муаммоларини ҳал қилиш учун халқдан мол-мулк йиғиш; иккинчиси - бу мол-мулкни сарф қилиш услуби-кайфиятида намоён бўлади. Халқдан мол-мулк йиғиш кайфияти шундан иборат бўлганки, давлат - ибодат деган эътибор билан - мол-мулк, ерлар ва ҳайвонлардан закот олар, уни Қуръонда зикр қилинган саккизта тоифа орасида тақсимлаб, давлат ишларини идора қилиш учун бу мулкни асло ишлатмас эди. Давлат ва умматнинг ишларини идора қилиш учун Ислом шариатига мувофиқ равишдагина мол-мулк йиғиб олар эди. Шунинг учун давлат ерга хирож, ғайримусулмонлардан жизя ва - ички ва ташқи тижоратга мутасаддилик қилиб тургани учун - божхона солиқларини олар эди. Ислом шариати белгилаган ўринлардангина мол-мулк йиғиб олар эди. Мулкни тақсимлаш борасида эса давлат ожиз шахсларга нафақа бериш аҳкомларини

 

53-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106