Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

деб тасвирлайди. Шу сабабли уларда бахт-саодат инсонга жисмоний лаззатларнинг мумкин қадар кўпроқ қисмини бериб, унга бу лаззат воситаларини муҳайё қилиб беришдан иборат. Шунинг учун ғарб дунёқараши соф манфаатдорликдан иборат бўлган дунёқараш бўлиб, манфаатдан бошқа нарсани ҳисобга олмайди, манфаатдорликдан ўзга нарсани тан олмай, уни барча ишларнинг ўлчовига айлантириб олади. Руҳий жиҳат эса шахснинг ўзига тааллуқли бўлиб, жамоанинг унга ҳеч қандай алоқаси йўқ. У черков ва черков кишиларига чекланган. Шунинг учун ғарб дунёқарашида ахлоқий, руҳий ёки инсоний қийматлар мавжуд бўлмай, балки фақат моддий ва манфаат қийматлари мавжуддир. Худди шунга асосланиб, инсонпарварлик ишлари «Қизил хоч» ва миссионерлик жамиятлари каби давлатдан ажратилган ташкилотларга бўйсундирилган. Соф фойдадан иборат моддий қийматдан бошқа ҳар қандай қийматлар ҳаёт майдонидан четлатилган. Хуллас, ғарб дунёқараши ҳаёт ҳақидаги шундай тушунчалар мажмуасидир.

Ислом дунёқараши ғарб дунёқараши асосидан мутлақо фарқ қиладиган асосга қурилган. Унинг ҳаётни тасвирлаши ҳам ғарб дунёқарашининг ҳаётга берган тасвиридан ўзгачадир. Ислом дунёқарашидаги бахт-саодат тушунчаси ғарб дунёқарашидаги тушунчадан тубдан фарқ қилади. Ислом дунёқараши Аллоҳга имон келтириш, Аллоҳ борлиқ, инсон ва ҳаёт учун муайян низом белгилаб, шу қонунга мувофиқ уларни бошқаришига ишониш ва саййидимиз Муҳаммад с.а.в ни Ислом дини билан росул қилиб юборганига имон келтириш асосига қурилган. Яъни, Ислом дунёқараши Ислом ақидаси асосига қурилган. Бу ақида эса Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, росулларига, охират кунига, қазо ва қадарнинг яхшилиги ҳам, ёмонлиги ҳам Аллоҳ Таолодан эканлигига имон келтиришдан иборат. Демак, ақида дунёқарашнинг асосидир. Дунёқараш руҳий асосга қурилган.

Ислом дунёқарашида ҳаётнинг тасвирланиши эса, Ислом ақидасидан балқиб чиққан, ҳаётнинг ва инсоннинг ҳаётдаги ишларининг асоси бўладиган Ислом фалсафасида гавдаланади. Бу фалсафа - модданинг руҳ билан қоришувидан, яъни барча амаллар Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқлари воситасида юргизилишидан иборат бўлган фалсафа - ҳаёт тасвирининг асосидир. Инсоннинг амали моддадир. Инсон бир ишни ҳалол ёки ҳаром деган нуқтаи
 

74-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106