Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ажратиб юборгач, ҳаётнинг ўзидан ўзи учун тузум ишлаб чиқиш зарур бўлиб қолади. Натижада инсон ўзининг воқелигидан тузумни олиб, уни ўзи ишлаб чиқа бошлайди. Исломда эса, Аллоҳ инсонга ҳаёт тузумини белгилаб, саййидимиз Муҳаммад с.а.в ни шу тузум билан юборган ва инсонга ўша тузумни етказган. Демак, инсон шу тузум асосида яшаши вожибдир. Шунинг учун ҳам мусулмон киши муаммони чуқур ўрганиб чиқиб, унинг ечимини Китоб ва суннатдан ишлаб чиқади.

Ҳаётдаги иш-амалларнинг ўлчовлари жиҳатидан текшириладиган бўлса, социализм мабдасида ҳаётдаги ўлчов моддийлик, яъни моддий низомдир. Моддий низомнинг ривожланиб бориши билан ўлчов ҳам ривожланиб боради. Капитализм мабдасида эса ҳаётдаги амалларнинг ўлчови манфаатдорликдир. Ишлар айнан шу манфаатдорликка қараб ўлчанади ва шу асосда амалга оширилади. Исломда эса ҳаётдаги амалларнинг ўлчови ҳалол ва ҳаром, яъни Аллоҳнинг буйруқ ва тақиқларидир. Демак, ҳалол қилинади, ҳаром эса қилинмайди. Бу ўлчов ривожланмайди ва ўзгармайди. Бу ўлчовда манфаатдорлик ҳакам бўла олмайди, унда фақат шариат ҳакамдир.

Жамиятга таъриф бериш жиҳатидан қаралса, социализм мабдасида жамиятга умумий тўплам, деб қаралади. Ер, ишлаб чиқариш воситалари, табиат ва инсон - буларнинг барчаси битта нарса, яъни моддадан иборатлиги эътибори билан - ўша тўплам жумласидандир. Табиат ва ундаги барча нарсалар ривожланиб борар экан, улар билан биргаликда инсон ҳам ривожланиб боради, ва демакки, жамият ҳам бутунича ривожланиб боради. Шунинг учун ҳам жамият моддий ривожланишга тобедир. Инсон эса бу ривожланишни тезлатиш учун зиддият ва қарама-қаршиликларни вужудга келтириши зарур. Жамият ривожланиб боргани сари, у билан бирга шахс ҳам худди шестерня (чарх)даги тишлар беихтиёр айланиб боргани каби ривожланиб бораверади.

Капитализм мабдасига кўра эса жамият шахслардан таркиб топади. Агар шахснинг ишлари тартибга солинса, жамиятнинг ишлари ҳам тартибга тушади. Шунинг учун ҳам эътиборни фақат шахсга қаратиш лозим. Давлат эса шахсга хизмат қилади.

 

42-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106