| Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
тирилиш ва бир жойга йиғилишга боғлиқлигини ифодалагани учун ҳам хулоса қилиш мумкинки, сўзсиз бу ҳаёт ўзидан аввалига ҳам, ўзидан кейинига ҳам боғланиши, шунингдек, инсоннинг бу дунё ҳаётидаги барча ҳолатлари шу алоқага боғлиқ бўлиши зарур. Демак, инсон ҳаётда Аллоҳ Таолонинг қонунларига мувофиқ ҳолда яшамоғи ва уни Аллоҳ қиёмат куни дунё ҳаётида қилган ишлари ҳақида муҳосаба (ҳисоб-китоб) қилишига эътиқод қилмоғи лозим.
Шу билан коинот, ҳаёт ва инсон доирасидан ташқаридаги нарсалар ҳақида ёрқин фикр вужудга келди. Шунингдек, ҳаётдан аввалги ва кейинги вужудлар ҳақида ҳам, ҳаётнинг ўзидан аввалги ва кейинги вужудларга боғлиқлиги ҳақида ҳам ёрқин фикр ҳосил бўлди. Натижада энг асосий тугун бутунича Ислом Ақидаси ёрдамида ҳал қилинди.
Қачонки инсон бу ечимга келиб олса, бу дунё ҳаёти ҳақидаги фикрга ва у ҳақдаги самарали, энг тўғри тушунчаларни вужудга келтиришга ўтиши мумкин. Айнан мана шу ечим уйғониш йўли учун танланган мабданинг, бу мабда дунёқарашининг, мабдадан балқиб чиқадиган тузумнинг, шу мабда асосида қуриладиган давлатнинг асоси-пойдевори бўлиб қолади. Бундан келиб чиқадики, бу ечим Исломнинг фикрат ва тариқат жиҳатидан қурилган асоси, яъни Ислом Ақидасидир.
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا آمِنُوا بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَالْكِتَابِ الَّذِي نَزَّلَ عَلَى رَسُولِهِ وَالْكِتَابِ الَّذِي أَنزَلَ مِنْ قَبْلُ وَمَنْ يَكْفُرْ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ وَالْيَوْمِ الْآخِرِ فَقَدْ ضَلَّ ضَلَالًا بَعِيدًا
– „Эй мўминлар! Аллоҳга, Унинг пайғамбарига ва шу пайғамбарига нозил қилган Китобига ҳамда илгари нозил қилган Китобига имон келтиринглар. Кимки Аллоҳга, фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига ишонмаса, демак, у жуда қаттиқ адашибди“. [4:136]
Сўзсиз ишониш лозим бўлган юқоридаги фикрлар қарор топгач, ҳар бир мусулмон учун Ислом шариатининг барчасига ишониш лозим бўлиб қолади. Чунки Ислом Шариати Қуръони Каримда келган ва уни Росулуллоҳ A олиб келган. Акс ҳолда киши кофир бўлади. Шунинг учун Шариат қонунларини
14-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|