динни эътироф ҳам, инкор ҳам қилмайди. У динни эътироф қилиш ёки инкор қилишни баҳс мавзуси деб билмайди. Лекин, дин ҳаётдан ажратилиши зарур, деб эътиқод қилади. У ҳаётни бошқаришга диннинг ҳеч қандай дахли бўлмасдан, ҳаёт соф манфаатдорлик асосида бошқарилишини хоҳлайди. Бу эса фитратга зид ва унинг талаб-эҳтиёжларидан узоқдир. Шу туфайли у ҳам инсон фитратига зиддир. Бундан хулоса қилиш мумкинки, ёлғиз Ислом мафкурасигина - инсон фитрати ва ақлга мувофиқ бўлгани учун - энг тўғри мафкура бўлиб, ундан бошқаси нотўғридир. Шу сабабли ёлғиз Ислом мафкураси тўғри ва муваффақиятли бўлиб қолади. Яна битта масала бор. Мусулмонлар Исломни татбиқ қилганми? Ёки улар Ислом ақидасини қабул қилган-у, лекин бошқа тузум ва қонунларни татбиқ қилармиди? Бунинг жавоби шуки, мусулмонлар барча асрлар давомида - Росул с.а.в Мадинага етиб келган кундан бошлаб то 1336 ҳижрий (1918 милодий) йилда мустамлакачилар қўли билан энг сўнгги Ислом давлати қулатилгунга қадар - фақат Исломни татбиқ қилишган. Бу татбиқ шундай кенг қулоч ёйган бўлиб, ҳатто муваффақиятнинг энг юқори чўққиларига кўтарилган эди. Мусулмонлар Исломни амалда татбиқ қилганликларини билиш қийин эмас. Тузумни давлат татбиқ қилади. Давлатда татбиқ ишларига алоқадор бўлган шахслар иккитадир. Биринчиси - инсонлар ўртасидаги хусумат-келишмовчиликларни ажрим қиладиган қози. Иккинчиси - инсонлар устидан ҳукм юритадиган ҳоким. Қозилар Исломни татбиқ қилганига келсак, тавотур йўли, яъни ҳужжат ва далиллар билан нақл қилиниши бўйича маълумки, улар инсонлар орасидаги келишмовчиликларни - Росул с.а.в яшаган даврдан ҳатто Истамбулдаги халифалик давлати ниҳоясигача ўтган давр ичида - ҳаётнинг барча ишларида, хоҳ мусулмонларнинг ўзаро ишларида бўлсин, хоҳ мусулмонларнинг мусулмон бўлмаганлар билан бўлган алоқаларида бўлсин, барча ишларда фақат шариат қонунлари асосида ажрим қилар эдилар. Ҳуқуқ, жазо чоралари, шахсий ҳолатлар ва ҳоказоларга тегишли бўлган келишмовчиликларни ажрим қиладиган маҳкама бўлинмас, бир бутун маҳкама бўлиб,
51-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106
|